III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
52
схемалари қўшилган. Шу боис HSPA+ тармоқларида назарий жиҳатдан
―пастга‖ йўналишда 56Mbit/sek гача ва ―юқорига‖ йўналишда 22Mbit/sek гача
бўлган тезликларга эришиш мумкин бўлди. Ушбу технология маълумот
узатиш тезлигини 168Mbit/sek гача ошириш потенциал имкониятига эгалиги
тахмин қилинмоқда. Технологияда бир неча элтувчи частоталарда (ҳар бири
5MGs дан) бир вақтда узатиш ва қабул қилиш принципи ҳам
ишлатилиши
мумкин, бу нарса тезликни бир неча марта ошириб бериши мумкин.
Опционал равишда HSPA+ тармоқлари тўлиқ IP-архитектураси асосида
(ингл.
all-IP–architecture) қурилиши мумкин, бу БСларни IP-протоколлар
асосида қурилган магистрал линияларга тўғридан-тўғри
улаш имкониятини
беради. HSPA+ технологиясида АУ лар аккумуляторлари тежамлироқ
ишлатилади ва уларнинг ―кутиш‖ режимидан ―фаол‖ режимига ўтиш вақти
сезиларли қисқаради.
HSPA+ технологияси 3GРР лойиҳаси стандартларининг 7- ва 8-
босқичлари (релизлари)га (ингл.
3GРР Rel. 7 & 8) киради.
HSPA+ технологияси асосидаги биринчи тармоқ 2008 йилда
Австралиянинг Telstra компанияси томонидан Ericsson (Швеция) ускуналари
ѐрдамида ишга туширилди. 2011 йилнинг май ойида жаҳоннинг 65 давлатида
123та HSPA+ тармоқлари бор эди.
Do'stlaringiz bilan baham: