Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


TD-CDMA (ингл. Time Division – CDMA) каналларни кодли-вақтли ажратиш асосида кўп  сонли уланиш. 10 TD-SCDMA


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

TD-CDMA (ингл. Time Division – CDMAканалларни кодли-вақтли ажратиш асосида кўп 
сонли уланиш.
10
TD-SCDMA (ингл. Time Division - Synchronous CDMA) – каналларни синхрон кодли-
вақтли бўлиш асосида кўп сонли уланиш.


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
59 
оптималлаштирилган ва 2Mbit/sek гача тезликда маълумот узатишни 
таъминлай олади. Маълумки, бундай тезликлар кенг частоталар полосасини 
талаб қилади, шунинг учун W-CDMAда полоса кенглиги 5MGsни ташкил 
этади. W-CDMA технологиясини мавжуд GSM ва PDC - иккинчи авлод 
тармоқларига қўшимча ўзгартиришлар киритиш йўли билан қуриш 
мумкинлиги уни тармоқ ресурсларидан фойдаланиш ва глобал мослаштириш 
нуқтаи назардан истиқболли эканлигидан дарак беради. W-CDMA дастлаб 
GSM тармоқларини алмаштирилиб, аста - секин 3G тармоқларига ўтиш 
технологияси деб қабул қилинган. Шунинг учун унинг тармоқ 
инфратузилмаси MAP/GSM
11
архитектураси билан мос келади, ва европадаги 
W-CDMA тармоқлари учун яратилган абонент терминаллар GSM 
тармоқларидаҳам ишлай олади. Бу эса операторларга, аввалига, аҳолиси зич 
жойларда W-CDMA «оролчаларини» яратиш (2G/2,5G тармоқлари билан 
ўзаро хизматда), кейин эса, босқичма-босқич уларни йирик тармоқларга 
айлантириш имкониятини беради. Бундан ташқари, W-CDMA технологияси 
пакетли коммутация протоколларини (IP, X.25) қўллаб-қувватлашга 
мўлжаллангани туфайли, бу уни умумий фойдаланишдаги бошқа тармоқлар 
билан ўзаро ишлашини соддалаштиради. 
W-CDMA технологияси хар бир каналда 5MGsлик полосада спектрни 
тўғри кетма-кетликда кенгайтириш - DSSS (ингл. Direct-Sequence Spread 
Spectrum) услубига асосланган. Дастлаб белгиланган чиплар оқимининг 
тезлиги (4,096 Mchip/sek) кейинчалик бошқа технологиялар билан мослашиш 
мақсадида бир оз камайтирилди (3,84 Mchip/sek гача). W-CDMA 
технологияси чекланган харакатдаги абонентлар учун талаб қилинган 2 
Mbit/sek гача ва юқори харакатдаги абонентлар учун 384Mbit/sek гача 
маълумот узатиш тезликларини қўллаб-қувватлаши мумкин.
UMTS тизим архитектураси уни GSM тармоқлари билан (биринчи 
навбатда GSM/GPRS жуфтлиги билан) ўзаро ишлашини таъминлаш 
мақсадида яратилган ва шунинг учун UMTS тизим архитектурасини 
ўрганишдан аввал, GSM тизими архитектурасини ҳамда унда GPRS 
қўлланилган вариантини ѐдга олиш фойдадан холи эмас, деб хисобладик. 
Маълумки, GSM тармоқлари уч асосий тузилма элементини ўз ичига 
олади (3.3-расмга қаранг): 


Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling