III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
60
3.3-расм. GSM тармоғининг тузилиш схемаси
BSS нимтизими MS учун радиоуланишни бошқариш
вазифасини
бажаради,
хусусан:
овозни
кодлаш
/
декодлаш,
сигнални
модуляциялаш
/
демодуляциялаш, «юқорига» ва ―паст‖ йўналишлари бўйича
узатиш тезлигини радиомуҳит шароитларига мослаштириш ва бошқалар.
BSS нимтизими қуйидаги қисмлардан ташкил топган:
BTS (ингл.
Base Transceiver Station) –
таянч станция:
сота деб
аталувчи чекланган географик ҳудудда радиосигналларни узатиш ва қабул
қилиш учун керак бўлган қурилмаларни ўз ичига олади.
BSC (ингл.
Base Station Controller) –
таянч станция
контроллери: радиоканалларни ва ―хэндовер‖ жараѐнини бошқариш
вазифаларини амалга оширади.
NSS нимтизими деб радиоуланиш тармоғи ва ташқи умумий
фойдаланиш алоқа тармоқлари орасида коммутацияни (уланишни)
амалга
оширувчи қисм ҳисобланади.
NSS ўз ичига қуйидаги қисмларни олади:
MSC (ингл.
Mobile Switching Center) -
мобил коммутация
маркази: радиоуланиш тармоғи ва PSTN, PDN ва ISDN каби турғун алоқа
тармоқлари орасидаги ўзаро боғловчи қисм, хамда симли таянч тармоғи
ҳисобланади. Мобил алоқа тармоғида MSC маркази BSC контроллерларини
бир-бири
билан улаш, хамда бошқа MSC марказлари билан уланиш
вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: