Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


LTE стандартининг ривожланиш тарихи


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

4.3. LTE стандартининг ривожланиш тарихи 
3GPP Long Term Evolution (LTE) - мобил алоқа протоколи бўлиб, 
келажакда маълумотлар узатиш тезлигига бўладиган эҳтиѐжни қондириш 
учун UMTS стандартини такомиллаштириш бўйича 3GPP лойиҳаси 
ҳисобланади. Ушбу такомиллаштириш натижасида, мисол учун, алоқа 
самарадорлигини ошириш, тармоқларни ташкил этишдаги харажатларни 
камайтириш, тақдим этиладиган хизматлар даражасини мукаммаллаштириш 
ва кенгайтириш, шунингдек, мавжуд мобил ва кенг полосали алоқа 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
75 
протоколлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаб бериш имкониятлари 
пайдо бўлади. 3GPP LTE стандартида маълумот олишнинг назарий тезлиги 
326,4 Mbit/sek, узатишнинг тезлиги эса, 172,8Mbit/sek гача етиши мумкин. 
LTE стандартига 2004 йилда асос солинган. Асосий мақсад UTRA 
радиоуланиш (UMTS стандартида фойдаланиладиган) архитектурасини 
оптимизациялаш ҳамда 3GPP лойиҳасидаги учинчи авлод тизимларидан 
тўртинчи авлод томон ривожланишни таъминлаб беришга қаратилган эди. 
Тадқиқотларнинг бошланғич босқичидаги асосий мақсади маълумотларни 
юқори тезликда узатишни таъминлаб бера оладиган физик даражадаги 
технологияни белгилаб олиш эди. Асосий вариант сифатида икки йўналиш 
таклиф 
этилди: 
ѐ 
мавжуд 
W-CDMA 
технологияси 
асосидаги 
радиоинтерфейсни ривожлантириш, ѐки OFDM технологияси асосида 
ишлайдиган бутунлай янги радиоинтерфейсдан фойдаланиш. Олиб борилган 
тадқиқотлар натижасида ушбу масаланинг ягона ечими OFDM 
технологиясидан фойдаланиш бўлди. LTE нинг илк спецификациялари 
―3GPP еттинчи релизи‖ доирасида яратилган эди (ингл. 3GPP Release 7). 
2008 йилнинг декабрь ойига келиб, LTE тизимларига қўйиладиган 
архитектуравий ҳамда функционал талабларни белгилаб берадиган 3GPP 
стандартларининг 8-релизи (ингл. 3GPP Release 8) тасдиқланган эди [26] 
(4.1-расм). 
4.1-расм. LTE технологияси ривожланишининг асосий босқичлари 
3GPP лойихаси архитектура тизими бўйича SA WG2 ишчи гуруҳи 
параллел равишда ―Тизим архитектурасининг эволюцияси‖ - SAE (ингл. 
System Architecture Evolution) ни ишлаб чиқиш бўйича ўзининг алоҳида 
тадқиқотларини олиб борди. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади - 3GPP 
тизимини ривожлантириш ѐки маълумот узатиш тезлигини янада ошириш, 
жавоб вақтини камайтириш, маълумотларни пакетлаб узатиш каби 
имкониятларга эга ҳамда турли радиоуланиш технологияларини - RAT (ингл. 
Radio Access Technology) қўллаб қувватлайдиган тизимлар структурасини 
ишлаб чиқиш эди. SAE архитектураси устида ишлар ―3GPP тизимлари 
архитектурасини ривожлантириш‖ шиори остида 2004 йилнинг декабрь 
ойидан бошланган эди. 2007 йилда ―E-UTRA‖ деб номланган 3-авлод 
радиоуланиш технологияларини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли 
лойиҳаси техник-иқтисодий асослаш босқичидан, илк маъқулланган техник 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
76 
спецификациялар босқичига ўтди ва 2008 йилнинг охирига келиб, технология 
тижорат мақсадларида фойдаланишга тайѐр бўлди.
Шу сабабли мутахассислар 3GPP нинг янги стандарти ва янги 
архитектура тизимига нисбатан кўпинча LTE/SAE терминини қўллашади. 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling