Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.73 Mb. Pdf ko'rish
|
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4- мавзу: Тўртинчи авлод мобил алоқа тизимлари Режа
- Таянч иборалар
Интернет ресурслар
1. Evolution to LTE report. GSA материаллари. May 11, 2011. http://www.gsacom.com/gsm_3g/info_papers.php4 . 2. CDMA Statistics. CDG материаллари. April 21, 2011. http://www.cdg.org/resources/cdma_stats.asp 3. Интернет материаллари. http://www.marketingcharts.com/television/mobile-tv-subscribers-to-shoot-up-but- operators-revenue-not-so-much-2594/screen-digest-mobile-tv-market-by-region- through-2011jpg/ 4. Wireless Mobile Telephony. Arian Durresi. CIS Department. The Ohio State University. http://www.cis.ohio-state.edu/~durresi/ 5. Fact Sheet: GSM/3G/WCDMA-HSPA, HSPA+ and LTE. GSA материаллари. http://www.gsacom.com/gsm_3g/info_papers.php4 6. NTT DoCoMo пресс-релизи. http://www.nttdocomo.com/pr/2007/001319.html 4- мавзу: Тўртинчи авлод мобил алоқа тизимлари Режа: 1.3,9G ѐки Pre 4G авлод стандартлари. 2. 4G - тўртинчи авлод стандартлари. 3.LTE стандартининг ривожланиш тарихи. 4. LTE стандарти ҳақида умумий маълумотлар. III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 73 5. LTE/SAE тизими архитектурасининг асосий ташкил этувчилари 6.MIMO технологиясининг тавсифи. 7.Кенг полосали симсиз уланиш технологияларнинг ривожланиш тарихи ва тавсифи. 8. Кенг полосали симсиз технологияларни классификацияси (синфларга бўлиш) бўйича ѐндашувлар. 9.Wi-Fi технологиясининг таҳлили. 10.WiMAX стандартлари. Таянч иборалар: Wi-Fi/WiMAX, 3GРР Long Term Evolution, Pre4G, NTT DoCoMo, High Speed OFDM Packet Access, WirelessMAN-Advanced, 3GPP Long Term Evolution 4.1. 3,9G ѐки Pre 4G авлод стандартлари Wi-Fi/WiMAX симсиз маълумот узатиш тармоқларида OFDM технологиясидан фойдаланиш эвазига келиб чиққан техник ―инқилоб‖ мобил алоқа дунѐсини ҳам четлаб ўтмади. HSOPA (ингл. High Speed OFDM Packet Access) технологиясини ишлаб чиқиш билан бошланган йўл 3GРР лойиҳаси стандартларининг 3GРР-LTE (ингл. 3GРР Long Term Evolution) узоқ муддатли эволюция концепциясига қўшилиб кетди. Эслатиб ўтиш керакки, OFDM асосида ишлаб чиқилган радиоинтерфейс технологияси 2007 йилда ҲТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг асосий радиоинтерфейси сифатида қабул қилинган. 3GРР-LTE (қисқартирилган ҳолда LTE) – маълумот узатиш тезликларига бўлажак талабларни қондириш учун UMTS стандарти имкониятларини такомиллаштирувчи мобил алоқа технологияси ҳисобланади. Бу такомиллашув алоқа самарадорлигини ошириш, тармоқларни ташкил этишдаги сарф-харажатларни камайтириш, тақдим этиладиган хизматлар даражасини кўтариш ва кенгайтириш, шунингдек, мавжуд мобил ва кенг полосали алоқа протоколлари билан ўзаро ишлаш кабиларни ўз ичига олади. Назарий жихатдан LTE технологиясида маълумотларни ‖пастга‖ узатиш тезлиги 326,4Mbit/sek гача, ―юқорига‖ эса 172,8Mbit/sek гача етиши мумкин. LTE стандартининг 8 версиясидаги (3GРР Rel.8) имкониятлари 4G талабларигача етиб бормагани туфайли сўнгги пайтларда LTE кўпинча 3,9G ѐки Pre4G авлод мобил алоқа технологиялари деб аталмоқда. Download 3.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling