III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
70
қўллаб-қувватланади. FOMA стандартида
W-CDMA технологияси икки
режимда ишлатилиши мумкин: спектрни кенгайтириш асосида (ингл.
Spread
Spectrum Technology) ѐки мультитезлик асосида (ингл.
Multirate Technology).
Бунда узатиш канали ва тезлиги узатиладиган маълумотларнинг тури ва
ўлчамига боғлиқ равишда танланади.
Ҳозирги вақтда NTT DoCoMo компанияси «пастга» каналда
7,2Mbit/sekва «юқорига» каналда 5,7Mbit/sek
гача маълумот узатиш
тезлигини таъминловчи ―Ўта тез FOMA‖ (ингл.
FOMA High-Speed)
номини
олган HSPA хизматларини тақдим этмоқда.
Умуман, ўзининг техник характеристикалари бўйича FOMA стандарти
UMTS стандартига жуда яқин, шуни учун бу дарслик доирасида ушбу
стандартнинг кисқа таърифи билан чекланилди.
Табиийки, FOMA стандартининг бўлажак ривожланиши LTE стандарти
билан қўшилиш томонига қаратилган ва ARIB ва TTC япон стандарт ишлаб
чиқувчилари 3GPP доирасида LTE лойиҳасини
яратишда бевосита иштирок
этганлари бунга қўшимча далилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: