Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


CDMA-2000 стандартининг характеристикалари


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

 
CDMA-2000 стандартининг характеристикалари 
CDMA-2000 тизимларининг тижорат ютуғининг негизида уларнинг 
кенг хизмат кўрсатиш ҳудуди, овоз узатишнинг юқори сифатлилиги (деярли 
симли тизимлардагига тенг), тизим мослашувчанлиги ва янги хизматларни 
жорий этишда нисбатан кам харажатлилиги ҳисобланади. Бу тизимлар 
халақитдан юқори даражада ҳимояни, шунингдек, алоқа каналини рухсатсиз 
уланиш ва эшитишларга қарши юқори чидамлилигини таъминлайди, бу эса 
абонентлар ва операторлар учун жуда қўл келади. Шунингдек, абонент 
ускуналарини радио узаткичларининг нурланиш қуввати пастлиги ҳам муҳим 
ахамиятга эга. Масалан, GSM-900 тизимлари учун ушбу кўрсаткич 2Vt 
(импульсда), GSM-1800 тизимлари учун эса 1Vt бўлса, CDMA-2000 
тизимларида максимал нурланиш қуввати бор йўғи 0,25 ваттни ташкил этади. 
CDMA-2000 1Х стандарти асосидаги мобил алоқа тизимларида 
1,25MGs кенгликдаги частоталар полосасидан фойдаланилади ва 153kbit/sek. 
гача бўлган маълумот узатиш тезлиги таъминланади. Бу эса товушли алоқа, 
қисқа хабарларни (SMS) узатиш, электрон почта ва Интернет тармоғида 
ишлаш, маълумот базалари билан ишлаш, маълумотлар ва ҳаракатсиз 
тасвирларни узатиш каби хизматларни кўрсатиш имконини беради.
Кейинги, CDMA-2000 EV-DO Rel.0 стандартида худди шу полоса 
кенглигидан фойдаланилсада, маълумот узатиш тезлиги ―пастга‖ йўналишда 
2Mbit/sek ва ―юқорига‖ йўналишда 153kbit/sek гачани ташкил этди, ва бу 
стандартни 3G талабларига жавоб берадиган қилди ва реал вақт режимида 
видео узатиш билан бирга кўшимча хизматлар туркумини тақдим этиш 
имконини берди.
CDMA-2000 cтандартларининг кейинги ривожланиши EV-DO Rev.A 
фазаси бўлди ва унда тармоқ сиғимини ҳамда маълумот узатиш тезлигини 
(―пастга‖ йўналишда 3,1Mbit/sek гача ва ―юқорига‖ йўналишда 1,8Mbit/sek 
гача) оширишга эришилди. Бу фазада олдинги - Rel.0 фазасида амалга 
оширилиши мумкин бўлган хизматларга қўшимча IP-тармоқлар бўйлаб кенг-


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
66 
эшиттиришли маълумотларни узатиш хизмати киритилди.
Навбатдаги EV-DO Rev.В фазанинг ишга туширилиши натижасида 
маълумот узатиш тезлигини бир частота каналида ―пастга‖ йўналишда 
4,9Mbit/sek гача ва ―юқорига‖ йўналишда 2,4Mbit/sek гача етказишга 
эришилди. Стандартнинг кейинги ривожланиши маълумотларни узатиш 
тезлигини ошириш учун бир нечта частота каналларини бирлаштириш 
томонига (3х, 6х, 9х, 12х, 15х каби) қаратилган. Масалан, 15та частоталар 
каналларини бирлаштириш (максимал амалга оширилиши мумкин бўлган 
қиймат) натижасида ―пастга‖ йўналишда 73,5Mbit/sek гача ва ―юқорига‖ 
йўналишда эса 27Mbit/sekгача тезликларга эришилди. Бундай тармоқларда 
энди 
вақтдан 
ушланишларга 
сезгир 
бўлган 
VоIP, 
Push-to-Talk, 
видеотелефония, товуш ва мультимедиа хизматларини параллел равишда 
ишлатиш, мультисессион тармоқ ўйинлари ва бошқа шу каби хизматлардан 
фойдаланиш мумкин бўлди.

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling