Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


CDMA-2000 стандарти радиоинтерфейс технологияси


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

CDMA-2000 стандарти радиоинтерфейс технологияси
13
 
CDMA-2000 оиласи стандартларининг асосида ѐтадиган CDMA (ингл. 
Code Division Multiple Access - каналларни код бўйича ажратиш асосида кўп-
сонли уланиш) технологияси - ажратилган бутун частота полосаси бўйлаб 
ҳар бир алоқа сеансига алоҳида рақамли код (мантиқий канал) ажратиш 
ҳисобига радиомуҳитни тақсимлаш асосида қурилади. Технология анча кенг 
полосалардан (1,25MGs) фойдаланади, ва сигналларни узатиш ўша битта 
частота каналида амалга оширилади. Сигнал кодлари бир-биридан фарқ 
қилади, ва шуни хисобига улар қабул қилиш томонида бир биридан ажратиб 
олинади. Бундан шу келиб чиқадики, CDMA технологияси асосидаги 
тармоқларда БСларни ишлаши синхрон равишда бўлиши керак. 
CDMA технологияси бир неча элтувчи частоталарда (ингл. Multi 
Carrier – MC) алоқани ташкил этиш имконини беради. Битта элтувчи 
частотадан фойдаланилганда (CDMA 1xRTT стандартида) технология 
1,25MGs полосада мантиқий каналлар сонини 128тагача ва тезликни 
153kbit/sek гача ошириши мумкин. Бунга қўшимча, Qualcomm компанияси 
томонидан таклиф этилган, 4дан 8-разрядли фазавий модуляцияга ўтиш 
услуби (ингл. High Data Rate - HDR) хисобига, маълумот узатиш тезлигини 
бир ярим баробаргача ошириш мумкин.
Учта элтувчи частотадан фойдаланилганда (CDMA-2000 3Х стандарти) 
маълумот узатиш тезлиги 2Mbit/sekдан ошиб кетади. ―Пастга‖ каналда 
маълумотлар 1,25MGs кенгликдаги уч канал бўйлаб (1,25 х 3 = 3,75MGs) 
параллел равишда узатилади. ―Юқорига‖ каналда эса узатиш DSSS услуби 
асосида яхлит 3,75MGs полосасида амалга оширилади.
CDMA технологиясининг муҳим ўзига хос ҳусусияти CDMA-2000 
13
Каналларни код бўйича ажратиш асосида кўп-сонли уланиш (CDMA) технологияси 
анча илгари маълум булган. СССРда бу мавзуга бағишланган биринчи иш 1935 йилда Д.В. 
Агеев томонидан ѐритилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг узоқ вақт давомида CDMA 
технолгияси ҳам СССРда,
ҳам АКШда ҳарбий алоқа тизимларида ишлатилган. 1980 
йилларнинг иккинчи ярмида АКШнинг ҳарбий идораси бу технологияни махфийлиикдан 
озод қилди, ва шундан сўнг уни оммабоп алоқа воситаларида ишлатиш бошланди.


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
67 
стандартлари фазалари орасида мослашувчанликни таъминлаш ҳисобланади. 
Бунда операторларга янги частоталар диапазонлари учун лицензиялар 
(рухсатномалар) олиш ҳамда техник ускуналарга сезиларли ўзгартиришлар 
киритиш талаб қилинмайди. Яъни, IS-95 стандартидан то CDMA-2000 EV-
DO Rev.B стандартига қадар мавжуд тармоқларни кетма-кетлик билан 
ривожлантириш имконияти мавжуд. 
CDMA радиоинтерфейс технологияси ишлаши бўйича W-CDMA 
радиотехнологисидан фарқ қилади, ва шу сабаб CDMA-2000 ва UMTS ѐки 
FOMA тармоқлари орасида ўзаро мослашув на терминаллар даражасида, на
инфратузилмалар даражасида (MAP/GSM ва ANSI-41) таъминланмайди. 
Бинобарин, ҳар иккала радиоинтерфейс технологиясиҳам IP-протоколини 
қўллаб-қувватлайди, ва бу улар учун бирлаштирувчи платформа бўлиб 
ишлаши мумкин. 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling