Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

92 
 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
МАТЕРИАЛЛАРИ 
IV. БЎЛИМ


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
93 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
1 – амалий машғулот 
GSM 900 СТАНДАРТИДАГИ СОТАЛИ АЛОҚА ТИЗИМИ
Ишдан мақсад: Ҳаракатдаги сотали алоқа тизимларининг қурилиш 
тамойиллари ва частотали режалаштириш, аналог ва рақамли сотали алоқа 
тизимлари ҳақида тушинча ҳосил қилиш.
Топшириқ 
 
Ҳаракатдаги сотали алоқа тизимлари тарихи билан танишиш. 
Ҳаракатдаги 
сотали 
алоқа 
тизимларининг 
аналог 
стандарти 
характеристикаларини ўрганиш. 
Ҳаракатдаги сотали алоқа тизимларининг рақамли стандарти 
характеристикаларини ўрганиш. 
Тармоқнинг абонент аслилиги билан танишиш. 
Ҳисобот тузиш. 
1. Ҳисобот таркиби 
 
1. Иш номи ва мақсади. 
2. Ҳаракатдиг сотали алоқа тизими тарихи ҳақида маълумот ѐзинг. 
3. Таркибига иккита BTS кирувчи частоталарни такрорий ишлатиш модели 
ва 7 та сота учун частотани такрорий ишлатиш модели ва Секторланган 
соталарда частоталарни такрорий ишлатиш моделини чизинг. 
2. Қисқача маълумот 
 
Мобил радиоалоқа тизимларини ташкил этишнинг сотали принципи 
телефон ихтирочиси - Александр Грэхем Белл (Alexander Graham Bell
ташкил этган Bell Laboratories (АКШ) лабораторияси ходимлари Дуглас Ринг 
ва Рей Янг томонларидан 1947 йилда илгари сурилган. Бу каби алоқа тармоғи 
алоҳида базавий станциялар (БС) – соталарни, хизмат кўрсатиш зоналаридан 
иборат бўлиб, бу зоналарнинг кенглиги эса тармоқ абонентларининг ҳудудий 
зичлигига боғлиқ бўлар эди. Бир БС фойдаланадиган частота каналлари 
маълум бир ҳудудий интервал орасида шу тармоққа кирадиган бошқа БСлар 
томонидан ҳам такрорий фойдаланилиши мумкин бўлиши керак эди. Бунда 
турли ҳудудчаларда (соталарда) ўша бир частотани ўзаро халақитларсиз 
такрорий ишлатиш имкони пайдо булар эди. Афсуски, бу ғоя фақат 20 
йилдан кейин тан олинди ва умумий фойдаланишдаги сотали алоқа 
тармоқларини жорий этиш фақатгина ўтган асрнинг 70-йиллари охиридагина 
бошланди.
1989 йилда ETSI институти доирасида ташкил этилган махсус мобил 
алоқа гуруҳи (ингл. Group Speciаl for Mobile - GSM) ташаббуси билан сотали 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
94 
алоқанинг GSМ номли рақамли стандарти ишлаб чиқилди ва у дастлаб 900 
МГц диапазонида ишлаш учун мўлжалланди. GSM стандартида ишлайдиган 
биринчи тижорат тармоғи 1992 йилда Германияда ишга туширилди. Бу 
стандарт ривожланишни ва такомиллашишни давом эттирди ҳамда жаҳон 
миқѐсида ҳам кенг қўлланила бошлади. Натижада GSM қисқартмаси «Global 
System for Mobile communications - Глобал мобил алоқа тизими» сифатида 
ѐйиладиган бўлди. Ҳозирги кунда GSM стандарти Европада 1800МГц (GSM-
1800) ва 450МГц (GSM-400), АҚШда эса 1900МГц (PCS) қўшимча частота 
диапазонларида ишлашга мослашган. 
АҚШда рақамли технологиялар ривожланишининг бошланишига «IS-
54» стандарти (тижорат номланиши D-AMPS) асос қўйди. У АҚШда 
ишлаѐтган аналог AMPS тизимларининг сиғимини ошириш мақсадида ишлаб 
чиқилди ва TIA ассоциацияси томонидан 1989 йилда тасдиқланди. D-AMPS 
стандартида бир частота каналида (каналнинг кенглиги 30кГц) 3та нутқ 
каналини ишлатиш имкониятини берадиган янги техник ечимлар киритилди. 
Бу стандарт асосидаги биринчи тармоқлар 1992 йилда ишга туширилди. 
АҚШда D-AMPS стандарти (AMPS билан бирга) узоқ вақт асосий тизим 
бўлиб турди. 2000 йилда мамлакатда бу стандартлар абонентлари сони 50 
млн. атрофида бўлган. Шу ерда айтиб ўтиш лозимки, D-AMPS стандартининг 
тарқалиши фақат Шимолий Америка билан чекланиб қолмай, дунѐнинг 
бошка ҳудудларида ҳам, хусусан, Жанубий Америка, Жануби-Шарқий Осиѐ, 
Яқин Шарқ мамалакатларига ҳам тарқалди. Чунончи, AMPS/D-AMPS 
стандартлари МДҲ давлатларида ҳам, хусусан, бизнинг мамлакатимизда ҳам 
кенг оммалашган эди. 
Сотали алоқанинг рақамли технологияларини ривожлантиришда 
Япония ҳам Европа ва АҚШдан колишмади ва ўзининг PDC (ингл. Personal 
Digital Cellular - Персонал рақамли сотали алока тизими) деб номланган 
рақамли стандартини ишлаб чиқди. Ушбу япон стандарти 1994 йилда 
тасдиқланди. PDC стандарти асосидаги тармоқлар асосан мамлакат миқѐсида 
фойдаланиш учун ишлатилди ва жаҳон бозорига сезиларли таъсир 
кўрсатмади. 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling