Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 Кенг полосали симсиз технологияларни классификацияси


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

4.8. Кенг полосали симсиз технологияларни классификацияси 
(синфларга бўлиш) бўйича ѐндашувлар 
Симсиз технологиялар назариясида уларни синфларга бўлишда турли 
ѐндашувлар мавжуд. Жумладан, рақамли ва аналог, тор ва кенг полосали 
технологиялар ажратилади. Бу ажратишларга аниқлик киритиш учун бир 
қанча тушунтиришларни келтирамиз. 
Рақамли технологиялар хақида гап кетганда кўпинча сигнал ҳам 
рақамли (дискрет) шаклга эга бўлиши тушунилади. Бу тушунча кўпроқ 
симли тармоқлар учун тўғри бўлади. Симсиз тармоқларда эса ― рақамли‖ 
белгиси радиоканал орқали узатиладиган ахборотларга тегишли, аммо 
радиосигнални ўзи эса ҳалиҳам гармоника шаклидаги модуляцияланган 
аналог сигнали бўлади. 
Тор ва кенг полосали тизимлар орасидаги фарқни ҳам осон аниқлаб 
бўлмайди (улар орасидаги чегараҳам технологиялар ривожланган сари 
юқорига силжимоқда). Шунингдек, бу белгига нисбатан ҳам симли ва симсиз 
технологияларда қабул қилинган тушунчалар орасида фарқ кузатилади. 
Масалан, симли тармоқ технологияларида маълумотни тор полосада (ингл. 
baseband) узатиш деганда рақамли узатиш шакли тушунилади (яъни, дискрет 
электр ѐки оптик импульслар воситаси билан). Ва аксинча, кенг полоса (ингл. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
83 
broadband) сифатида электрон ѐки оптик тўлқинларни ишлатадиган аналог 
каналлар назарда тутилади. Симсиз тармоқларда назарий қабул қилинишича, 
ишчи полосасининг кенглиги F бу полосанинг марказий частотаси f
c
дан 
анча кам (яъни, F/f

<< 1) бўлган тизим тор полосали ҳисобланади. Акс 
ҳолда, тизим кенг полосали ҳисобланади. Амалда эса ҳозирги вақтда 
1,25MGs дан 40MGs гача кенгликдаги каналларни ишлатадиган 
технологиялар кенг полосали тизимлар туркумига киритилади. Шунингдек, 
кенг полосали технологиялар юқори маълумот узатиш тезлигини 
(1Mbit/sekдан паст эмас ) таъминлайди. 
Кенг полосали симсиз рақамли тизимлар синфига кирадиган 
технологиялар синфларга бўлишда кўпинча қуйидаги ѐндашувлар 
ишлатилади: 
1. Алоқанинг узоқлиги бўйича тармоқлар қуйидаги синфларга 
ажратилади: 

Бир 
неча 
дециметрлардан 
бир 
неча 
декаметрларгача 
радиоқамровга эга симсиз персонал тармоқлар (ингл. Wireless Рersonal Area 
Networks - WPAN). Периферия ускуналари, турли ҳисоблагичлар, хабарчилар 
(рус. датчик) ва бошқалар билан алоқа учун мўлжалланган. Бу 
технологиялар мисоллари: Bluetooth, RFID, ZigBee лардир. 

Бир неча юзлаб метрларгача таъсир этиш радиусили симсиз локал 
тармоқлар (ингл. Wireless Local Area Networks - WLAN). Улар офис 
(ташкилот) ичидаги (баъзан офислараро) алоқани ташкил этиш учун 
мўлжалланган. 
Улар 
қаторига 
Wi-Fi, 
DECT, 
Femto-сота 
каби 
технологияларни қўшиш мумкин. 

Бир неча, ҳатто ўнлаб километрларгача қамров радиусига эга 
шаҳар (ҳудуд) кўламидаги симсиз тармоқлар (ингл. Wireless Metropolitan 
Area Networks - WMAN). Йирик шаҳар атрофида ѐки туманларда хизмат 
кўрсатадиган тармоқларни яратиш учун мўлжалланган тизимлар. Улар 
сифатида WiMAX ва WiBro технологиялари, сотали ва транкинг, шунингдек 
радио ва телеузатиш тизимлари мисол бўлиши мумкин (4.5-расмга қаранг). 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling