IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
165
қўшимчаси билан берилади.
IDA Pro дастури ассемблер кодларда фойдаланилган 16 олтилик саноқ
тизимидаги катталикларни турли саноқ тизимларида ифодалаш имконига эга.
Бунинг учун ассемблер коддан 16 тизимидаги қийматни
топинг ва унинг
устига сичқончани ўнг тугмасини босинг. Ҳосил бўлган ойнадан сиз
қийматни турли саноқ тизимларидаги кўринишини кўришингиз мумкин. Бу
имконият маълум қаторларни ва катталикларни аниқлашда кенг
фойдаланилади.
Ушбу дастурий воситада кодлар турлича рангларда ифодаланади:
– оч кўк рангда кутубхона
кодлари ифодаланади;
– қизил рангда компилятор ҳосил қилган кодлар ифодаланади;
– тўқ кўк рангда фойдаланувчи ѐзган кодлар ифодаланади.
Бундан келиб чиқадаки ЗД таҳлил этганда тўқ кўк рангдаги кодларга
кўпроқ этибор қаратиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: