III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
34
Ушбу моделнинг асосий камчилиги бир хил очиқ
матн бир хил шифр
матнга алмашади. Булардан ташқари бу модел матнни яшириш каби
вазифаларни бажармайди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўта
махфий
ахборотлар билан ишлашда ушбу моделдан фойдаланиш тавсия этилмайди
(2.7 - расм). Дастурий томондан амалга оширишда параллел ҳисоблашларга
асосланган ҳолда шифрлашни амалга ошириш имконияти мавжуд.
1
2.7-расм. ECB
режимининг заифлиги
Cipher-block chaining (CBC). Ушбу модел 1976 йил IBM томонидан
ишлаб чиқилган бўлиб, дастлаб очиқ матнга бошланғич вектор қўшилиб,
натижа калит ѐрдамида шифрланади (2.8,2.9 -расмлар).
2.8-расм. СВС моделда шифрлаш
Дешифрлашда шифрматн калит ѐрдамида дешифрланиб, бошланғич
векторга қўшилади ва натижада очиқ матн олинади.
2.9-расм. СВС моделда дешифрлаш
1
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 73 – с.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
35
Ушбу режимда шифрлашда бир хил маълумот блоклари ҳар хил
шифрматн блокларига алмаштирилади. Бу эса шифрматнга қараб таҳлил
қилиш усулини олдини олишга ѐрдам беради (2.10 - расм). Камчилиги эса
тизимни параллел тарзда
амалги ошириш мумкин эмас, сабаби кейинги
босқич натижаси олдинги босқич натижасига боғлиқ.
1
2.10 – расм. СВС
режимининг афзаллиги
Do'stlaringiz bilan baham: