Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Рақамли имзони шакллантириш муолажаси


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   121
Bog'liq
deshifr

Рақамли имзони шакллантириш муолажаси. Ушбу муолажани 
тайѐрлаш босқичида хабар жўнатувчи абонент А иккита калитни 
генерациялайди: маҳфий калит k
А
ва очиқ калит К
А
. Очиқ калит К
А
унинг 
жуфти бўлган махфий калити k
А
дан ҳисоблаш орқали олинади. 
Очиқ калит К
А
тармоқнинг бошқа абонентларига имзони текширишда 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
45 
фойдаланиш учун тарқатилади.
Рақамли имзони шакллантириш учун жўнатувчи А аввало имзо 
чекилувчи матн М нинг хеш функцияси h(M) қийматини ҳисоблайди (16-
расм).
Хеш-функция имзо чекилувчи дастлабки матн “M” ни дайджест “m”га 
зичлаштиришга хизмат қилади. Дайджест М - бутун матн “M” ни
характерловчи битларнинг белгиланган катта бўлмаган сонидан иборат 
нисбатан қисқа сондир. Сўнгра жўнатувчи А ўзининг маҳфий калити k
А
билан 
дайджест “m” ни шифрлайди. Натижада олинган сонлар жуфти берилган 
“M”матн учун рақамли имзо ҳисобланади. Хабар “M” рақамли имзо билан 
биргаликда қабул қилувчининг адресига юборилади (2.16-расм). 
2.16–расм. Электрон рақамли имзони шакллантириш схемаси 
Рақамли имзони текшириш муолажаси. Тармоқ абонентлари 
олинган хабар “M”нинг рақамли имзосини ушбу хабарни жўнатувчининг 
очик калити К
А 
ѐрдамида текширишлари мумкин (2.17-расм). 
Электрон рақамли имзони текширишда хабар “M”ни қабул қилувчи 
“B” қабул қилинган дайджестни жўнатувчининг очиқ калити “К
А
 ѐрдамида 
расшифровка қилади. Ундан ташқари, қабул қилувчини ўзи хешфункция 
h(M) ѐрдамида қабул қилинган хабар “M”нинг дайджести “m”ни ҳисоблайди 
ва уни расшифровка қилингани билан таққослайди. Агар иккала дайджест 
“m” ва“m'” мос келса рақамли имзо ҳақиқий ҳисобланади.
Акс ҳолда имзо қалбакилаштирилган, ѐки ахборот мазмуни 
ўзгартирилган бўлади. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
46 
2.17 - расм. Электрон рақамли имзони текшириш схемаси 
Имзо қўйиш муаллиф томонидан, фақат унга маълум бўлган махфий 
калит билан амалга оширилади. Имзонинг ҳақиқийлигини текшириш еса 
исталган шахс томонидан, имзо муаллифининг очиқ калити билан амалга 
оширилиши мумкин. 
Электрон коммуникациялар ва Электрон хужжат алмашинуви ҳозирги 
кунда иш юзасидан бўладиган муносабатларнинг ажралмас қисми 
ҳисобланиб, ҳар қандай замонавий ташкилотни Электрон хужжатлар 
алмашинуви ва Интернетсиз тасаввур қилиш қийин.
Интернет тармоғидан Электрон хужжатлар алмашинуви асосида 
молиявий фаолият олиб боришда маълумотлар алмашинувини ҳимоя қилиш 
ва Электрон хужжатнинг юридик мақомини таъминлаш биринчи даражали 
аҳамият касб етади.
Электрон хужжатли маълумот алмашинуви жараѐнида ЭРИни қўллаш 
ҳар хил турдаги тўлов тизимлари (пластик карточкалар), банк тизимлари ва 
савдо соҳаларининг молиявий фаолиятини бошқаришда Электрон хужжат 
алмашинуви тизимларининг ривожланиб бориши билан кенг тарқала 
бошлади. 
Ҳозирда ЭРИ тизимини яратишнинг бир нечта йўналишлари мавжуд. 
Бу йўналишларни учта гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. очиқ калитли шифрлаш алгоритмларига асосланган;
2. симметрик шифрлаш алгоритмларига асосланган
3. имзони ҳисоблаш ва уни текширишнинг махсус алгоритмларига 
асосланган рақамли имзо тизимларидир. 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling