Таянч иборалар: хавфсизлик, таҳдид, дастурий таъминот, инексия,
заифлик, хотиранинг тўлиб – тошиши, ахборотни оқиб чиқиши, манзил,
хотира, стек, авария, буфер, қуйи хотира манзили, юқори хотира манзили,
хотира бўшлиқлари, ўртадан туриб ўзгартириш, оқим, сўров, хэш қиймат,
таҳлил, статик таҳлил, динамик таҳлил.
5.1. Дастурий маҳсулотлар хавфсизлиги муаммолари
Дастурий
маҳсулотлар
хавфсизлиги
ҳозирги
кунда
келиб,
криптография, рухсатларни назоратлаш ва хавфсизлик протоколлари каби
муҳим саналади. Бунга сабаб, ахборотларнинг вертуал хавфсизлиги дастури
воситалар орқали амалга оширилади. Бундан келиб чиқадики, агар дастурий
восита таҳдидга учраган тақдирда, хавфсизлик механизми ҳам барбод
бўлади.
Барча дастурий воситаларда заифликлар мавжуд бўлиб, уларнинг
муҳимлик даражалари турличадир. Масалан, қиймати 165 мил. $ ни ташкил
этган NASA Mars Lander, Марс сайѐраси юзасига қўниш вақтида ҳалокатга
учраган. Бунган сабаб эса, оддий Инглиз ва метр узунлик ўлчовлари
орасидаги фарқ саналган. Бундан ташқари, Денвер халқаро айропортидаги
юкларни ушлаш тизимида фойдаланилган дастурий воситадаги камчилик
натижасида, 11 ой давомида кунига 1 мил.$ дан зарар кўрилган.
1
Дастурий воситаларда хавфсизлик муаммоларини мавжудлиги бир
нечта омиллар билан белгиланади:
– дастурий воситаларнинг кўплаб дастурчилар томонидан ѐзилиши
(комплекслилик);
– дастурий маҳсулотлар яратилишида инсон иштироки;
– дастурчининг малакаси юқори эмаслиги;
– дастурлаш тилларининг хавфсиз эмаслиги.
Яратиладиган дастурий воситалар ўзида миллионлаб кодларни ташкил
этиб, қуйида буларга аниқ мисоллар келтирилган.
2
1,2
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 404 – с.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |