Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Таълим жараѐнида интерфаол усуллар қўлланилиши


Download 3.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/83
Sana03.12.2023
Hajmi3.22 Mb.
#1801457
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83
Bog'liq
54ba61c0ec27105f0b97f99b3d29a7a8

 
Таълим жараѐнида интерфаол усуллар қўлланилиши 
 
“SWOT-таҳлил” методи.
Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий 
тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш 
йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, 
мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга 
хизмат қилади.
 
Намуна: Интернет хизматларини яратишда TCP/IP моделининг SWOT 
таҳлилини ушбу жадвалга туширинг. 
S 
Интернет хизматларини яратишда TCP/IP 
моделидан фойдаланишнинг кучли 
томонлари 
Open source (очиқ кодли), ахборот 
хавфсизлигини таъминланганлиги... 
W 
Интернет хизматларини яратишда TCP/IP 
моделидан фойдаланишнинг кучсиз 
томонлари 
Моделда жуда кўп стандартлар, 
интерфейслар, протоколлар рўйхатга 
олинган... 
O 
Интернет хизматларини яратишда TCP/IP 
Тармоқни қуриш ва уни бошқариш 
• кучли томонлари 
S – (strength) 
• заиф, кучсиз томонлари 
W – (weakness) 
• имкониятлари
O – (opportunity) 
• тўсиқлар
T – (threat)  


II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 
13 
моделиидан фойдаланишнинг имкониятлари 
(ички) 
даражаларга ажратилганлиги... 
T 
Тўсиқлар (ташқи) 
Поғиналар 
бўйича архитетурани 
эскирганлиги... 
 
“Хулосалаш” (Резюме, Веер) методи 
 
Методнинг мақсади: Бу метод мураккаб, кўптармоқли, мумкин 
қадар, муаммоли характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. 
Методнинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари 
бўйича бир хил ахборот берилади ва айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида 
аспектларда муҳокама этилади. Масалан, муаммо ижобий ва салбий 
томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари бўйича 
ўрганилади. Бу интерфаол метод танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий 
фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларнинг 
мустақил ғоялари, фикрларини ѐзма ва оғзаки шаклда тизимли баѐн этиш, 
ҳимоя қилишга имконият яратади. ―Хулосалаш‖ методидан маъруза 
машғулотларида индивидуал ва жуфтликлардаги иш шаклида, амалий ва
семинар машғулотларида кичик гуруҳлардаги иш шаклида мавзу юзасидан 
билимларни мустаҳкамлаш, таҳлили қилиш ва таққослаш мақсадида 
фойдаланиш мумкин.

Download 3.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling