Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директорига


Download 44 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi44 Kb.
#1043385
Bog'liq
СамИСИ АРМ НИШОНГА


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директорига
Сизнинг 2021 йил 12 февралдаги 02/-01-01-77-сонли хатингизга асосан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтидан “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзод тўғрисидаги маълумотларни юбормоқда.
Илова: 5 варақда


Ректор М.Э.Пўлатов

Ижрочи: Д.Тўхтамишева


Тел: (93)230-47-55
САМАРҚАНД ИҚТИСОЛИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИНИНГ
3-сонли ЙИҒИЛИШ
БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА


15.02.2021 йил Самарқанд шаҳри

Қатнашдилар: Ахборот-ресурс маркази бўлим бошлиқлари ва ходимлар.


КУН ТАРТИБИ



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги 803-сон қарори бўйича.

Йиғилишни АРМ бўлим бошлиғи Д.Тўхтамишева очиб, йиғилганларни навбатдан ташқари йиғилиш чақирилишининг сабабларини тушунтирди ва қуйидагиларни маълум қилди:
Олий таълим вазирлигидан 2021 йил 14 феврал куни кўкрак нишонига номзод кўрсатиш буйича хизмат хати келди. Шу хат ижроси юзасидан биз «АХБОРОТ-КУТУБХОНА АЪЛОЧИСИ» кўкрак нишонига номзод кўрсатишимиз керак.
1-масала юзасидан бўлим бошлиғи Д.Тўхтамишева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб хисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда бу йўналишда юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш бўйича ”Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги 803-сон қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ахборот-ресурс маркази ходимларидан муносиб 1 нафар номзодни кўрсатиш кераклигини айтиб, ходимлардан фикрларини сўради.
Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи М.Сафаров сўзга чиқиб, АРМ директори И.Неъматов номзодини таклиф қилди ва И.Неъматов ёш ходимларга ўзининг узоқ йиллик иш тажрибаси ва юқори малакаси билан ўрнак ҳамда намуна бўлиб келаётганлигини айтиб ўтди.


Сўзга чиқдилар: Ахборот кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими бошлиғи Д.Орипова ўз сўзида, АРМ директори И.Неъматов 40 йиллик педагогик иш стажига эга бўлиб институтимизда ёшларга таълим бериш, сўнгги 12 йил давомида эса АРМга рахбарлик қилиш билан биргаликда, китоб фондини янгилаш ва бойитиш, АРМни автоматлаштириш, ходимларни моддий қўллаб-кувватлаш, институтда, мактаблар ва маҳаллаларда китоб тарғиботи бўйича кўплаб маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштиришда, уларга хомийлик қилишда хам шахсий наъмуна кўрсатаётганлигини такидлади.

Кўрсатилган номзод бўйича АРМ ходимлари бир овоздан АРМ директори И.Неъматов номзодини маъқулладилар.




ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. АРМ бўлим бошлиғи Д.Тўхтамишева маълумоти ижро учун қабул қилинсин.


2. “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишонини олиш учун АРМ АРМ директори И.Неъматов номзоди тавсия этилсин.
Йиғилиш раиси: Д.Тўхтамишева
Йиғилиш котиби: Г.Баҳодирова
Download 44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling