Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

 
 
Бу категорияда бинолар уч хил тархий куринишига эга: булинмали, галереяли ва
блокли.Турар жой биноларини оммавий курилишига утилгандан кейин шахарларда секцияли 
уйларни куриш кенг ривожланди.Урушдан сунг дастлабки йилларда 2 каватли андозали 
/типовой/ лойиха буйича /210 серияли/ турар жой биноларини куриш кенгайди. Бу секциялар 
билан Тошкентда ва бошка шахарларда бутун бошли махаллалар /массив/лар курилиши 
бошланди. 
1 каватли блокли ва 2 каватли бир хонадон учун мулжалланган биноларда ховли билан
узвий богланиш мумкин. Шунинг учун блокли тархий системадаги паст каватли биноларгина 
Узбекистон шароити учун энг кулай деб топилган бу бинолар оммавий курилишга тавсия 
этилган. 
А). Кам каватли ховлили уйлар. 
Бу хилдаги турар жой уйлари шахар махаллаларида /кичик туманларда/ куп оилалиларга 
мулжалланган. 1 каватли уйлар асосан кишлок жойларида ва нохия марказларида 
фойдаланилиб хозирги пайтда шахар четларида ва нихоят шахар марказларида хам шу 
усулдан фойдаланиляпти.Хозиргиги пайтда кишлок жойларида яшовчи оилалар томоркадан 
унумли фойдаланилмаётгани туфайли блокли уйлар яъни 2 каватли хонадонлар 
ишлатиляпти. Хар бир хонадон учун /50-100 м2/ томорка ажратилган, ёзнинг илик кунларида 
уз вактларини утказиш учун томоркада гулзорлар, ёзги соябонлар, ховузча, болалар уйнаши 
учун кум яшиги ва хокозалар иборат булиши мумкин. 
Лойиха 2 каватли томоркали уйлардан тубдан фарк килмайди, фарки шундаки бу уйларда 
факат 2 карама - карши томонга ёруглик бериш мумкин /томоркали уйларда эса 3-4 томони 
очик ёругликни хохлаган томондан бериш мумкин/ Хонадонга кириш асосан куча томондан 
ташкил этилган булиб ёки йулак билан умумий хона ва ошхонадан ховлига чикишга кулай 
шароит яратилган булиши керак. Ёзги хона /айвон/ асосан ховли томонга жойлашган булиб
умумий хо-на ва ошхона билан чамбарчас богланган булиши шарт.
Бу уйлар "кизил 
чизикдан"6 метр ташлаб курилади. Уй олдига пан-жарали гулхона ва кириш ва чикиш учун дарвоза ёки 
эшик урнатила-ди. Томорканинг орка томони эса тор хужалик кучасига каратилган булиб унинг 
хужалик хоналари шу томонда жойлаштирилган булади. 
Уй атрофига гулзорлар, ховузлар, ёзги ошхона, соябонлар ва дарахтлар утказилади. Ундан колган 
ер сатхи сабзавотлар ва мевали дарахтлар узумзорлар учун ишлатилади. Гараж учун хам кулай жой 
танлаш зарур. У уй ичида /состав/ида хам булиши мумкин. Уйларни кулай жойлаштириш учун уларни 
бирлаштириб яъни битта том тагида жойлаштириш мумкин. 
Саволлар:  
1.Якка тартибдаги уйларнинг шахарсозликдаги урни. 
2.Кам каватли уйларнинг турлари. 
3.Кам каватли уйларга куйиладиган талаблар. 
4.Кам каватли уйларнинг тархий ечимлари.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling