Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Турар уй жойларига куйиладиган меъморчилик бадиий талаблар


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

Турар уй жойларига куйиладиган меъморчилик бадиий талаблар: 
Турар уй жой узининг вазифасига нисбатан уз куринишига эга булиши керак. 
Курилишда турар уй жойининг булаклари /детали/ инсон улчовига хамоханг булиши керак. Бу 
вазифа паст каватли уй жойларда осонрок хал килинади. Куп каватли турар-жой уйларининг ташки
куринишини кидиришда меъморлар олдида анча кийинрок вазифаларни ечишга тугри келади. 
Уйларни тарзларни ечишда /колонналар, устунлар, антаблемент ва бошкалар /уй жойларини 
монументал ва бой булишига уларнинг олдига куйилган бадиий талабларига жавоб бериши керак. 
Турар уй жой айникса жануб уйи табиат билан мужассам бирлашиб кетиши керак. Бу функционал 
хусусият узининг бадиий куринишини ёзги хоналар /айвон, супа ва бошкалар/ тарзида уз аксини 
топади. Куёшга карши курилмалар уйни иссикдан саклаш учун ишлатилиши жануб уйининг узига 
хос бадиий куринишини яратишга ёрдам беради. 
Бунга яна кукаламзорлаштириш хам ёрдам беради. 
Уйларга ранг танлашнинг узига хослиги мавжуд яъни хар-хил корамтир рангларни ишлатишдан 
сакланиш керак, чунки улар бинога хунук куриниш бериш билан бирга бу ранглар куёш нурини яхши 
кайтара олмайдилар ва хоналарининг исиб кетишига сабаб буладилар. Бу ерда табиатдаги иссик ва 
очик рангларни ишлатиш зарур. 
Халк меъморчилигининг усуллари хозирги замон фазовий компо-зицион усуллари билан ижодий 
кушиб халк анъаналари, урф-одатларини инобатга олган холда турар-жой биноларининг 
меъморчилигини жонлаштириш мумкин. 
Типик турар жойлар билан узига хос оригинал ва хар-хил куринишидаги турар жой масалаларини 
яратиш меъморлар олдида усталик ва ижодий янги иш услубларини талаб этади. 


10 
Турар уй жой жамоат биноларини муваффакият билан аралаштириб кичик нохия /микрорайон/ ва
турар жой нохиялар /жилой район/ курилиш композицион хар-хил силуэтлар хосил килиш, ранг ва 
фактуралардан тула фойдаланиш ер сатхи билан тула уйгунлашиб кетиши кукаламзорлаштириш ва сув 
билан тугри таъминлаш курилишдаги локайд куринишларини йукотишга олиб келади. Типик
лойихаларга хар-хил янги усулларни киритиш йули билан уйларни бойитиш лозим. Шунингдек хар-
хил усул ва йулларни ишлаб чикиш керак. Меъморлар бу усул ва йуллардан тугри композицион 
тузумга эга булган турар жой бекатлари ва уйлар лойихасини тузадилар. Шундай килиб меъморлар 
ишида муваффакиятли лойихалар учун хар-хил усулларини куллаб турар-жой бекатларини бойитиш, 
тажриба ва иктисодий ёндошиш оркали хар-хил композицион вазифаларини хал этишлари мумкин. 
Саволлар: 
1. Турар - уй жой биноларини куришда тежамкорлик натижасида нималарга эришиш мумкин. 
2. Тежамкорлик турар – уй жой биноларининг курилишига бир–бирига таъсирсиз хал килиш. 
3. Турар - уй жой биносининг уз куринишига эга булиши. 
4. Турар уй жой биноларининг узига хос оригинал куринишдаги масалаларига эришишда 
архитекторлар вазифаси. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling