Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

В). Езги хона. 
Урта Осиё иклим шароитида ёзги хоналар хар-бир хонадоннинг энг керакли элементи булиб 
хисобланади. Узининг куринишлари буйича ёзги хоналар: очик балконлар, шийпон, айвон, соябон. 
ёпик айвонларга булинадилар. Агарда биз ёзги хоналарга йигма ёки чикариб олинадиган деразалар 
ишлатсак айвонларни ярим очик холатдан трансформация килиш йули билан ёпик холатдан очик 
холатга айлантириш мумкин. Лекин ёзги хоналарда ойналарни ишлатиш бир томондан уларни 
фойдаланишга вактини купайтириш билан бирга улар оркасида жойлашган бошка хоналарни 
хусусиятини шамоллатишга нокулайлик яратади. Шунинг учун бу усулни баъзи бир лойихаларда 
ишлатиш мумкин. Яъни асосий хоналар олдига ёзги хоналар жойлашган булса. 
Ёзги хоналарнинг вазифаси хар хил булади. Шунинг учун улар умумий хона ёки ётокхоналар билан 
ойнабанд йигиладиган тусиклар билан булинса яхши булади ва вакти келганда улар бирлаштирилиб 
юборилади. Ёрдамчи ёзги хоналар, ошхоналар якинида жойлашган булиб улар ошхона учун омборхона 
вазифасини утайди. 
Лекин хар бир турар жой хоналар олдига ёрдамчи ёзги хоналар жойлаштириш бу жуда кимматга 
тушиб кетади. Шунинг учун лойихалаш амалиётда битта универсал ёзги хона ишлатилади. Бундай 
хона умумий хона ва ошхона якинига жойлашган булиб, улар билан тугридан-тугри богланган 
булиши керак. 
Ёзги хоналар урта ва катта хонадонлар учун умумий хонадон сатхини 20% ни ташкил килиши керак
лекин бу 1 хонали хонадонлар учун кичкинадир. Бундай хонадонлар учун бу сатхни салгина оширишга 
тугри келади. Ёзги хоналарнинг эни 2 метрдан кам булмаслиги керак, чунки шундагина бу ерга стол, 
стул, супача ва кроват бемалол жойлаштириш мумкин булади. Лекин асосий хоналар, ёзги хоналар 
оркали ёритилса, уларнинг кенглиги 2,5 метрдан ошмаслиги керак. Ёзги хоналардан унумли
фойдаланиш уларнинг ориентациясига богликдир. Агар ёзги хоналар шимол ёки жануб тарафга караб 
жойлаштирилса, улардан кун буйи фойдаланиш мумкин. Агар ёзги хоналар шарк тарафга каратиб 
жойлаштирилган булса, бу хоналардан эрталаб фойдаланиш нокулайдир. Ёзги хоналарни гарб 
тарафга караб жойлаштирилганда улардан куннинг иккинчи ярмида яъни пешиндан кейин
фойдаланиш кийинлашади. Бу хоналарни исиб кетишига олиб келади. Шимолга каратилган айвонлар 
уй рузгор нарсаларини саклашга кулайдир. Жанубга караган хоналардан кун буйи фойдаланиш 
мумкин, лекин уларни албатта куёшга карши горизонтал курилмалар билан жихозлаш зарур. 
Яшаш учун мулжалланган ёзги хоналарни албатта шовкиндан ва хар томонлама куринишидан 
химоя килмок зарур. Шунинг учун купинча ён томондаги деворлар ёпик холатда курилиши керак. 


14 
Ёзги хоналарнинг поллари совук яъни /муздек, плитка, пластинка/ булиши мумкин. Ёгоч полли 
хоналар факат ойнавий ёзги хоналарда булиши мумкин. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling