Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди


Download 173.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana19.06.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1614140
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Sanoat-farmatsiyasi

 
III. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИ 
 
3.1. Фармацевтик ишлаб чиқаришда инновацион технологиялар ва 
асбоб-ускуналар. 
Фармацевтик 
ишлаб 
чиқаришдаги 
инновацион 
ёндашувлар. 
Фармацевтик ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисми ва асосий 
вазифалари. Янги дори субстанциялари ва препаратларини ишлаб 
чиқишнинг технологик асослари ҳамда ишлаб чиқиш усуллари. Мавжуд
дори препаратларининг таркиби ва технологиясини такомиллаштириш. 
Дориларни ишлаб чиқаришда янги ёрдамчи моддаларни излаш, ўрганиш ва 
амалда қўллаш. Дори модддалари, препаратлари, яримфабрикат ва бошқа 
маҳсулотларнинг турғунлигини ўрганиш ва яроқлилик муддатини белгилаш. 
Фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналарида сифат менежменти. Мавжуд 
дори препаратлар таркибини ўрганиш ва ишлаб чиқариш технологиясини 
такомиллаштириш. Технологик жараён самарадорлигини, яъни хом ашёнинг 
солиштирма сарфланиши, маҳсулот бирлигига энергия ва меҳнат 
сарфланишлари, тайёр маҳсулотнинг унуми ва сифати, жараён жадаллиги. 


11 
Маҳсулотнинг таннархини ўрганиш, физик, кимёвий ва бошқа 
қонуниятларни аниқлаш (излаб топиш). Соғлиқни сақлашда фармацевтик 
технологиянинг аҳамияти.
 
 
3.2. 
Фармацевтик таълим тизимида инновацион ресурслар. 
Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда хорижий тажрибалар. 
Ривожланган Европа давлатлари (Германия мисолида) ўқув, ўқув-услубий, 
илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил этиш ва амалда қўллаш бўйича 
тажрибаларини таълим тизимига тадбиқ этилиши.
Фармация йўналиши фанларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги 
вазифалари. Фармацевтика фанларининг таълим жараёнида замонавий 
таълим асослари. Blended learning (аралаш ўқитиш), case study, масофали 
ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар ва эвристик методларнинг долзарблиги. 
ЕСТS кредитлари, асосий тамойиллари, хусусиятлари. Кредитларни 
тақсимлаш ва ЕСТS ўқув режаларига ўтиш тартиби. Фармацевтика 
фанларини ўтишда инновацион ресурслардан фойдаланган холда дарс 
машғулотларини ўтказиш. Талабаларда ижодкорлик, танқидий фикрлаш 
асосларини ривожлантириш. Инновацияларнинг интеграллашуви. Хамкорлик 
усули ёрдамида турли хил нуқтаи назарларни таҳлил қилиш, ҳамкорликдаги 
иш жараёнида низоларни ҳал этиш, ҳамкорлик кўникмасини шакллантириш. 
Талабалар гуруҳининг ҳолатини диагностика қилиш асосида зарур таълим 
ресурсини қўллаш. Талабалар билимини баҳолаш. Талабаларда ижодкорлик
танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш. Жорий, оралиқ ва 
якуний назорат. Тестлар, уларнинг турлари, тестларни тузиш тартиби. 
Талабаларнинг мустақил фикрлашини ривожлантириш, мустақил таълим, 
курс иши (лойиҳаси), магистирлик диссертацясини бажаришга инновацион 
ёндашувлар.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling