Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди
Download 424.1 Kb.
|
1. Ўқув дастури - иқтисодий назария
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”
- Таълим соҳаси: 110000
- Билим соҳаси: 200000
- Таълим йўналиши: 5230100
- 5230700 - Банк иши 5230800
- 5231400 - Статистика (иқтисодиёт) 5231600
- 5231700 - Кадрлар менежменти Билим соҳаси: 300000
- Таълим соҳаси: 330000
- Билим соҳаси: 600000
- Таълим йўналиши: 5610100
- 5610200 - Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш Тошкент – 2013
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” фанининг ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент – 2013 Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2013 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган. Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Тақризчилар:
Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида тавсия қилинган (2013 йил «___» _________даги «___» -сонли баённома). КИРИШ Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи фан иқтисодиёт назарияси фанининг ушбу дастури жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, бозор иқтисодиётининг таркиб топиш хусусиятлари, ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, иқтисодий ўсиш ва унга таъсир этувчи омиллар, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий тенденциялари каби масалаларни қамраб олган. Хусусан, мазкур фаннинг аҳамияти кейинги йилларда рўй бераётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чораларини излаб топиш ва изчил амалга ошириш ҳамда бу борада эришилаётган ютуқлар орқали ҳам яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, “Бугун шуни тан олиш керакки, ҳамон давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган инқирозга қарши дастурлар ва кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, бу борадаги аҳвол, афсуски, яxшиланмаяпти, айрим кўрсаткичлар бўйича эса унинг ёмонлашиш тенденсияси кузатилмоқда”1. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маьрузасида эришилган ютуқлар борасида шундай фикрларни билдирдилар: “... бугунги кунга келиб биз ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизга эришдик, деб айтиш учун барча асосларимиз бор. Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатьий ва изчил тус олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.” 2 «Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини оширишга аҳамиятли таъсир кўрсатади. Download 424.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling