Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди


Download 424.1 Kb.
bet1/19
Sana13.05.2023
Hajmi424.1 Kb.
#1457994
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1. Ўқув дастури - иқтисодий назария


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Рўйхатга олинди
№_____________________

2013 йил “___” _________






Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланди



ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”


фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

100000

  • Гуманитарная соҳа

Таълим соҳаси:

110000

  • Педагогика

Таълим йўналиши:

5111000

  • Касбий таълим (йўналишлар бўйича)

Билим соҳаси:

200000

- Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ

Таълим соҳаси:

230000

  • Иқтисод

Таълим йўналиши:

5230100

- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)




5230200

- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)




5230300

- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш (тармоқлар бўйича)




5230400

- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)




5230700

- Банк иши




5230800

- Солиқлар ва солиққа тортиш




5230900

- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)




5231600

- Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси




5231400

- Статистика (иқтисодиёт)




5231600

- Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси




5231700

- Кадрлар менежменти

Билим соҳаси:

300000

- Ишлаб чиқариш-техник соҳа

Таълим соҳаси:

330000

- Компьютер технологиялари ва информатика

Таълим йўналиши:

5330200

- Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича)

Билим соҳаси:

600000

-Хизматлар соҳаси

Таълим соҳаси:

610000

-Хизмат кўрсатиш соҳаси

Таълим йўналиши:

5610100

-Хизматлар соҳаси (туризмни ташкил қилиш ва бошқариш)




5610200

- Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш



Тошкент – 2013
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2013 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.


Тузувчилар:



1.

Ш.Ш. Шодмонов

– Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори.

2.

У.В. Ғафуров

– Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири, доцент, иқтисод фанлари номзоди.

3.

Б.Д.Хажиев

- Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт» факультети декани, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

4.

Б.Э.Мамарахимов

– Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси катта ўқитувчиси, иқтисод фанлари номзоди.



Тақризчилар:



1.

Х.П. Абулқосимов

–Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор.



2.

С.А. Абдуллаев

– Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида тавсия қилинган (2013 йил «___» _________даги «___» -сонли баённома).
КИРИШ

Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи фан иқтисодиёт назарияси фанининг ушбу дастури жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, бозор иқтисодиётининг таркиб топиш хусусиятлари, ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, иқтисодий ўсиш ва унга таъсир этувчи омиллар, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий тенденциялари каби масалаларни қамраб олган. Хусусан, мазкур фаннинг аҳамияти кейинги йилларда рўй бераётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чораларини излаб топиш ва изчил амалга ошириш ҳамда бу борада эришилаётган ютуқлар орқали ҳам яққол намоён бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, “Бугун шуни тан олиш керакки, ҳамон давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган инқирозга қарши дастурлар ва кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, бу борадаги аҳвол, афсуски, яxшиланмаяпти, айрим кўрсаткичлар бўйича эса унинг ёмонлашиш тенденсияси кузатилмоқда”1.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маьрузасида эришилган ютуқлар борасида шундай фикрларни билдирдилар: “... бугунги кунга келиб биз ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизга эришдик, деб айтиш учун барча асосларимиз бор.
Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатьий ва изчил тус олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.” 2
«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини оширишга аҳамиятли таъсир кўрсатади.



Download 424.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling