Модулнинг тўлиқ номи
|
Офтальмология
|
Модул коди:
|
Кредит ҳажми: 2
5-семестр-1,6 кредит
ЖН- 1,6 кредит
ЯН-0 кредит ўтилиши мажбурий
6-семестр-0,4 кредит
ЖН-0,4 кредит
ЯН-0 кредит ўтилиши мажбурий
|
Модул ўтилиш даври:
5-6 семестр
|
ECTS value: 5
|
Таълим йўналиши
|
5.71.03.01- “Ҳамширалик иши”
|
3 босқич
|
Модулнинг давомийлиги
|
Назарий 18
Амалий 36
|
Ўқув соатлари
ҳажми:
|
Жами соат:
|
81
|
Шунингдек:
|
54
|
Маъруза
|
18
|
Амалий машғулот
|
36
|
Мустақил таълим
|
27
|
Ўқув модулининг статуси
|
Махсус модуллар блоки
|
Техникум номи, манзили
|
1 – Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми
|
Кафедра номи
|
Хирургия ва реанимацияда ҳамширалик иши
|
Мазкур курснинг ўқитувчилари ҳақида маълумот
|
Пўлатова Шохида Азизовна офтальмология фани ўқитувчиси
|
Машғулот вақти ва жойи
|
Дарс жадвали асосида
|
Модулнинг мазмуни
|
Офтальмология модули бўлажак мутахассисни тайёрлашнинг илк босқичи хисобланади ва талабалар томонидан фанининг турли аспектлари ривожланиш босқичларини, амалий кўникмалар ва назарий билимларни қамраб олган ҳолда бўлғуси ҳамшираларда сўзлашув маданиятини тўлиқ эгаллаш, клиник фикрлаш ва уни баён эта олиш, касаллик ҳамда унинг белгиларини сўз орқали ва ёзма тарзда асослаб бериш модули бўлиб ҳисобланади.
|
Пререквизитлар
|
Анатомия, физиология ва патология
Лотин тили ва тиббиёт терминология
Фармакология ва рецептура асослари
Умумий гигиена ва экология модуллар назарий замин бўлиб хизмат қилади.
|
Постреквизитлар
|
Ҳамширалик иши
Хирургия ва реанимацияда ҳамширалик иши
Жамоада ҳамширалик иши
Педиатрияда ҳамширалик иши
Терапияда ҳамширалик иши
клиник модуллар учун назарий замин бўлиб хизмат қилади.
|
Модулнинг мақсади
|
- офтальмологик касалликлар хусусиятлaрини тушунтириш;
- офтальмологик касалликлар билан оғриган беморларни текшириш ва даволашда ҳамширалик парваришини ўргатиш;
- офтальмологик касалликлар билан оғриган беморларда ҳамширалик парвариши бўйича билимларни шакллантириш.
|
Модулнинг вазифалари
|
- ўқувчиларга офтальмологик касалликлар билан оғриган беморларни муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ўргатиш;
- ўқувчиларга офтальмологик касалликлар билан оғриган беморларда ҳамширалик парваришини амалга оширишни ўргатиш;
- янги педагогик технологиялар асосида мавзулар бўйича билим, малака, кўникма ва шахсий фазилатларни шакллантириш.
|
Модул бўйича ўкувчилар билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
|
кўз касалликлари билан оғриган беморларни объектив ва субъектив текшириш;
кўз касалликлари билан оғриган беморларни текширишга тайёрлаш;
беморларни диспансер назоратига олиб, кузатиб бориш;
беморларни транспортировка қилиш;
офтальмологик экспертизага хужжатларни расмийлаштириш.
|
Таълим бериш усуллари
|
Назарий, амалий машғулотлар, мустақил иш.
|
Таъминот
|
Видеофильмлар, мультимедияли ва ўқитувчи компьютер дастурлардан, ўқитиш методикасидаги янги технологиялардан, мавзулар бўйича назарий билимларни сўрашдан фойдаланилади.
Индивидуал ва гуруҳли презентациялар, уйга берилган вазифаларни тайёрлаш, рефератлар ёзиш, тестлар, вазиятли масалалар ва бошқалар.
|