Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент-2011 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /Дарслик/ Р.Д.Дусмуратов, А.А.Каримов, А.Н. Мусаев Ш.Н.Файзиев, -Т.: _____ -, 2011. 223 бет.
- Тақризчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг «Молия» йўналиши мутахассислиги талабалари учун Тошкент-2011 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /Дарслик/ Р.Д.Дусмуратов, А.А.Каримов, А.Н. Мусаев Ш.Н.Файзиев, -Т.: _____ -, 2011. 223 бет. Ушбу дарслик «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда « Бухгалтерия ҳисоби ва аудит » фанининг назарий асослари баён қилинган. Ушбу дарсликда аудиторлик фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, аудит стандартлари, аудиторлик фаолиятини режалаштириш ва аудит амаллари ҳамда бошқа шу каби мавзулар ёритиб берилган. Дарслик «Ижтимоий фанлар, бизнес ва хуқуқ» билим соҳаси бўйича ўқув-методик бирлашмада кўриб чиқилган ва тавсия етилган. _____йилдаги __-сонли мажлис баёни. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йилдаги -сонли баённомаси билан тасдиқланган.
КИРИШБозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг барча соҳалари самарали ривожланиши учун хўжалик субъектлари ҳамкорликда фаолият юритишлари зарур ҳисобланади. Ушбу ҳолатда эса, хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини билиш учун назорат тизимининг аудиторлик фаолиятидан фойдаланиш зарурияти юзага келади. Булар натижасида «Аудит» фанини бўлажак иктисодчи мутахассисларга ўқитиш долзарблиги келиб чиқади. «Аудит» фанини ўқитишдан мақсад, талабаларга аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотлари тўғрилиги ва қонун ҳужжатларга мослиги тўғрисида холис ва асосли фикр шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик амалларини бажариш бўйича назарий билим беришдан иборат. Ушбу фанни ўқитишнинг вазифалари: аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш; хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, аудитни дастлабки режаси ва дастурини тузиш; аудиторлик ҳужжатлари ва далилларини тўплаш; молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида текшириш усулларини ўргатиш; аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тузиш ва ҳ.к. КИРИШ Бизнес соҳасида тадбиркорлик ишларини муваффақиятли юритиш учун бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, аудитнинг асосий қонунларини билиш зарур. Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жуда улкан эътибор берилиши, унинг давлатимизни модернизациялаш ва янгилашдаги ишончли таянчи бўлган ўрта синф – мулкдорлар синфини шаклланишидаги улкан аҳамиятини эътиборга оладиган бўлсак, ушбу ўқув қўлланмасининг нақадар зарур эканлигини тушуниб етамиз. “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” предмети турли мулкчилик шаклларидаги маблағ ва манбаларнинг келиб чиқиш манбалари ва хўжалик жараёнларини кундалик кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳужжатлаштириши, уларни ягона пул ўлчовида баҳолаш, уларнинг бутлигини таъминлаш учун вақти-вақти билан йўқлама – инвентаризация қилиш ҳисобварақлар - счётлар тизими билан икки ёқлама ёзув усули ёрдамида счётларда акс эттириш, ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган тайёр ёки ярим тайёр маҳсулотларни калькуляция қилиш, ушбу маълумотлар натижасида баланс ва ҳисобот шаклларини тузишни ўрганишдан иборат. “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” предметини ўрганишда талабалар, аввалламбор иқтисодиёт назарияси, статистика, маркетинг ва менежмент асослари, микроиқтисодиёт, тадбиркорлик молияси, солиқ ва солиққа тортиш предметларидаги тушунча, таянч иборалар ва билимларни ўзлаштиришлари лозим. Ўз навбатида талабаларнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” предмети, ҳамда компьютер саводхонлиги бўйича олинган билимлари ҳозирги кунда бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш жараёни жадаллаштирилаётган замонда уни тўлиқ компьютерлаштириш ва электрон ҳисоботларни тузиш ва солиқ инспекцияларига модемнома орқали топширишни йўлга қўйишга замин ҳозирлайди. “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” предмети бўйича тайёрланган ушбу қўлланма Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандарти томонидан ушбу фан бўйича талабаларга қўйилган талабларга жавоб беришига ва етарли билим олишига ёрдам беради деган умиддамиз. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling