Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet3/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

Бухгалтерия ҳисоби бу:

  • субъектнинг иқтисодиёти тўғрисида миқдорий (молиявий) маълумотлар берувчи ахборот тизимидир;

  • иқтисодий ахборотни аниқлаш, назорат қилиш, ўлчаш ва узатиш жараёнидир;

  • чекланган ресурслардан фойдаланиш усулини танлаб олиш воситасидир.

Ҳар қандай тадбир инсон томонидан амалга оширилгани каби бухгалтерия ҳисоби ҳам бухгалтерлар томонидан олиб борилади ва тегишли давлат идоралари томонидан ишлаб чиқилган тамойиллар асосида амалга оширилади.
Бухгалтерия ҳисобини корхона тўғрисидаги молиявий ахборотлар билан таъминловчи тизим, бизнес амалиётига иқтисодий назарияни амалда қўлловчи, жаҳон тадбиркорлар, ишбилармонлар тили, солиққа тортиладиган базани шакллантириш усули сифатида кўриш, бухгалтернинг ўзини эса молиявий ахборотлар менежери, молиявий ахборотлар билан таъминловчи мутахассис, асосли қарорлар қабул қилиш бўйича менежментга фаол ёрдам берувчи ва ниҳоят корхона фаолиятини тубдан яхшилашда улкан рол ўйновчи шахс эканлигига амин бўламиз.


1.1.2. Хўжалик ҳисоби олдига қўйиладиган талаблар.
Корхоналарни бошқаришда хўжалик ҳисобидан самарали фойдаланиш ҳамда асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан белгиланган.
Амалиётда бухгалтерия ҳисоби олдига анъанавий равишда қуйидаги талаблар қўйилади:

  1. Ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги;

  2. Ўз вақтидалиги, аниқлиги ва объективлиги;

  3. Тўлалиги;

  4. Равшанлиги;

  5. Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги ва ҳ.к.

Биринчи талаб - ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги ҳисоб кўрсаткичларининг марказлаштирилган тартибда белгиланган режа кўрсаткичлари билан солиштириш мумкинлигини таъминлашни назарда тутади. Корхонани ривожлантириш режалари корхонанинг ўзи ишлаб чиқадиган бозор иқтисодиёти шароитида ички ишлаб чиқаришни режалаштириш нуқтаи-назаридан кўрилиши керак. Ўз вақтидалиги, аниқлиги ва объективлиги талабига келсак, шуни айтишимиз лозимки, халқаро стандартларга биноан ўринлилик, аҳамиятлилик ва моддийлилигига кўпроқ аҳамият берилади. Бухгалтерия ҳисобида кўпроқ эътибор назариядан кўра амалий томонга берилиши керак. Масалан, маъмурий эҳтиёжлар учун қоғознинг сарфланиши ҳаражатнинг аниқ ҳисоби, сарфланган қоғознинг хақиқий таннархини ҳаражатлар юзага келадиган жойлар ва жавобгарлик марказлари ҳамда иш жойларида сарфланмай қолган қоғозлар қолдиғини ҳисоблаб чиқишни талаб қилмайди. Қоғозни омбордан бериш одатга кўра ҳаражат ҳисобланади. Гарчи назарий нуқтаи-назардан биз хақиқатда сарфланган қоғоз, унинг хақиқий таннархи ва қолдиғини билишимиз лозим бўлса ҳам, бу масалага амалий ёндашиш маъқулдир.
Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги. Бозор иқтисодиёти шароитида бу талаб чегараланган бўлади. Тежамлиликни назарда тутганда ахборотни уни ҳосил қилиш сарфлари билан солиштириш асосида унинг муҳимлилигидан келиб чиқиш лозим. Ҳаммабоплилигига келганда эса, ахборотнинг мазмунидан келиб чиқиш керак: ушбу ахборот корхонанинг тижорат сирими ёки очиқ эълон қилинадиганми.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling