Мавзу:Педагогик маҳорат элементлари. Педагогик техника ҳақида тушунча, уни эгаллаш йўллари.
Режа:
1.Педагогик маҳорат компонентлари.
2.Педагогик техника ҳақида тушунча, уни эгаллаш йўллари.
2.1.Педагогик маҳорат компонентлари.
Педагогик қобилиятлар, педагогик фаолиятни муваффақиятли ўтишига таъсир кўрсатувчи психик жараёнларни қандай кечаётганлигини билдиради. Бир қатор олимларнинг илмий тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, олтита етакчи педагогик қобилиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. коммуникативлик (мулоқотга мойиллик), одамларга нисбатан кўнгилчан бўлиш, меҳрибонлик;
2. ақл билан сезиш касбий зийраклик, бошқаларга ҳамдард бўлиш, ички (ҳиссий) сезгирлик;
3. шахснинг ҳаракатчанлиги, иродавий таъсир кўрсатиш ва мантиқий ишонтириш қобилиятлари;
4. ҳиссий барқарорлик-ўзини бошқара олиши;
5. келажакни энг мақбул ҳолда башорат қилиш;
6. касбий мустақиллик-ижод қилиши қобилияти.
Педагог фаолиятининг асосий ташкил этувчилари. (компонентлари)
1. Лойиҳалаш:
а) Ўқувчилар имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларни муваффақиятга элтувчи вазиятлар яратиш;
б) ахборотни иқтидорли ва паст ўзлаштрувчи ўқувчиларга тушунарли қилиб ўзгартира олиш.
2. Конструкциялаш:
а) машғулот лойиҳасини турли вазиятларда мослаб тўза олиш;
б) дарсда ихчам (гибкий) бўлиш, содир бўлган вазиятга қараб уни қайта кўриш (материални), тушунтириш, ахборотни ўзлаштирилишини таъминлаш.
3. Мулоқотга мойиллик (коммуникативлик)
а) хушмуомила ва талабчан бўлиш;
б) таҳсил олувчиларни жавобгарликни оширадиган вазиятларга дучор қилиш;
в) таҳсил олувчиларни ўзига яқин тутишларига эришиш.
4. Ташкилотчилик:
а) ўқувчилар мустақил билиш фаоиятларини ташқил этиш ва бошқариш;
б) ўқувчилар диққат ва қизиқишларини ўзига жалб қилиш.
5. Гностик (билишга оид):
а) ўзи ва ўқувчилар фаолиятида рўй берадиган қийинчиликларни ташҳислаш, уларни бартараф қилишга ўргатиш;
б) ўз фаолиятини таҳлил қилиш;
в) фаолият натижасини олдиндан яққол тасаввур этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |