Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Дарсларни таҳлил қилиш асосида ўз педагогик тажрибасини баҳолаш


Download 0.5 Mb.
bet13/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

3.2.Дарсларни таҳлил қилиш асосида ўз педагогик тажрибасини баҳолаш.

Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши лозим. Шундагина натижа самарали бўлади ва ўқув жараёни юзасидан аниқ хулоса чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида изчилликнинг, аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур таҳлил қила олмаслик, ўқитувчига амалий ёрдам кўрсата олмаслик каби жиҳатлар дарслар сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади.


Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эгa бўлмай, балки таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади.
Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб борилади.
Дарс таҳлили
Ўқитувчининг исми шарифи
Кузатилаётган фан
Мавзу номи
Босқич--------------Гуруҳ-------Ўқувчилар сони--- Дарс кузатишдан мақсад-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Ташкилий масалалар:1.Дарсни тайёрлаш
1.1 Дарс жиҳози: ўқув хонанинг санитария-гигиена жиҳатдан ҳолати, ёритилганлиги, ўқув хонаси жиҳозларининг ишга яроқлиги, машғулотларнинг ўз вақтида бошланиши, ўқувчиларнинг ташқи кўринишларини текшириш ва машғулотларда бор-йўқлигини текшириш методи, ўқитувчининг гуруҳни бошқара олиши, ўқувчилар диққатини жалб қила олиши, ўқувчилар интизоми
1.2 Ўқитувчининг дарсга тайёрланиши:ўқитувчининг тақвим-мавзуий режаси ва дарс режасининг мавжудлиги уларни тўғри лойиҳалаштирилганлиги, дарсга оид тайёрлаган таълим воситалари (тарқатма материаллар, слайдлар, плакатлар).

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling