Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Мавзу:Назарий ва амалий дарсларни таҳлил этишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.5 Mb.
bet12/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Мавзу:Назарий ва амалий дарсларни таҳлил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Режа:
1.Назорат натижаларидан фойдаланиш.
2.Дарсларни таҳлил қилиш асосида ўз педагогик тажрибасини баҳолаш.


3.1.Назорат натижаларидан фойдаланиш.
Ўқитувчилар одатда қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйишади: 

  • дарс мақсади билан ўқувчиларни таништирмаслик; 

  • интерфаол методлардан самарали фойдалана билмаслик

  • дарс жараёнида барча ўқувчиларнинг иштирокини таъминлай олмаслик; 

  • ўқувчилар билан якка ва жамоа тартибда ишлашга эриша олмаслик

  • ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминламаслик; 

  • бажарилган ишларни вақтида баҳоламаслик; 

  • ўқитувчи нутқининг равон ва таъсирчан эмаслиги

  • мавзуни амалиёт билан боғлаб тушунтирмаслик;

  • мавзуни илмий ва амалий нуқтаи назардан тушунтиришга эътибор бермаслик

  • синф доскаси, дарслик, ўқувчи дафтари, қўшимча адабиётлардан фойдаланишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги;

  • ўқувчиларга бериладиган саволларнинг муаммоли тарзда тузилмаганлиги кабилар. 

Дарс таҳлилининг тизимлаштирилмаганлиги, аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан кириш, чуқур таҳлил қила олмаслик, ўқитувчига амалий ёрдам кўрсата олмаслик эса дарслар сифати ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади. Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлиб қолмай, таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шаклларидан бири ҳамдир. Ўқитувчи дарсини кўзатиш ва таҳлил қилиш амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имконини беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши айни пайтда тажриба алмашинув жараёни ҳам бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори савияда фаолият кўрсатса, таҳлилга кирган киши ҳам таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали ўз тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади. Унда қуйидагилар бирламчи шарт ҳисобланади: 

  • таълим ва тарбия жараёни сифатини аниқлаш;

  • ўқитувчининг педагогик маҳоратини оширишга ёрдам бериш; 

  • илғор иш усуллари ва методларини ўрганиш ҳамда оммалаштириш

  • ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишига шароит яратиш; 

  • ўқувчиларнинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлаш; 

  • илмий — тадқиқот ишларини амалга ошириш;

  • ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўрганиш;

  • дарс жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, ўқитувчига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш; 

  • ўқувчилар психологик хусусиятларининг ўзига хослигини эътиборга олиш

  • дарсни таҳлил қилиш, боришини кузатиш, ўз-ўзини таҳлил қилишни таъминлаш ва таклифлар бериш билан амалга оширилади.




Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling