Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фуқаролик жамиятининг
Download 262.51 Kb.
|
fuqarolik jamiyati dastur
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синдарова Феруза Акакуловна
- Ходжаева Дилдора Тухтапўлатовна
- М.К.Нажимов
- Ш.Ш.Мирзаев
Тақризчилар:
КИРИШ Жамиятнинг ҳар бир аъзоси фукаролик жамиятининг мақсади ҳақида тасаввурга эга бўлиши, ўзининг тақдирини жамият тақдири билан ҳамоҳанг ҳис этиб яшаши лозим. Фуқаролик жамияти инсон камолоти йўлида беқиёс аҳамиятга эга эканлигига Президентимиз И.А.Каримов томонидан “Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўзини-ўзи камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади” деб таъриф берилган. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган ҳар бир ўқувчи истиқлолимизнинг ўз олдига мақсад қилиб қўйган кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясининг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Фукаролик жамияти тўғрисидаги билимлар уларнинг онгида жамиятнинг тараққиёти йўлида меҳнат қилиш, ватанимизни авайлаб-асраш, қадрлаш туйғусини шакллантиришда мухим ахамият касб этади. Шу билан бирга фуқаролик жамиятида яратилган шарт-шароитларга шукроналик ва дахлдорлик ҳиссини тарбиялашга хизмат килади. “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” ўқув курсида мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этилишининг ҳуқуқий асослари ҳақида умумий тушунчалар ёритиб берилади. Ўқув курси ўқувчи-ёшларнинг фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий моҳияти, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизлари, бу борадаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларини бойитади. Ўқув курси орқали ўқувчилар фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари ҳақидаги умумий тушунчаларга, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролик жамиятининг институтлари тушунчаси, тизими ва турлари, фуқаролик жамиятини такомиллаштириш борасида қабул қилинган янги қонунларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти ҳақида билимларга эга бўладилар. “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” ўқув курсидан ишлаб чиқилган ушбу ўқув дастурини таълим жараёнида қўллашда асосий эътибор ўқувчиларимизнинг жамиятда мустақил фуқаролик позициясига эга бўлишлари ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлишлари ҳамда уларнинг онгида фуқаро бурчи ва фуқаро масъулияти бўйича теран тасаввурни ривожлантиришга асосий эътибор қаратиш лозим бўлади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 1, 2 ва 3 курс ўқувчилари учун жами 24 соатга мўлжалланган “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” ўқув курси ўқув дастурида 3 та бўлимга ажратилган. Ҳар бир бўлимда мавзулар курслар кесимида тақсимланган бўлиб, 1-бўлимдаги мавзулар 1-курсда, 2-бўлимдаги мавзулар 2-курсда ва 3-бўлимдаги мавзулар 3-курсда таълим муассасаси ихтиёридаги соатлар ҳисобидан ўқитилади. Download 262.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling