Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фуқаролик жамиятининг


Ўқув дастурининг информацион-услубий таъминотида


Download 262.51 Kb.
bet5/11
Sana20.06.2023
Hajmi262.51 Kb.
#1634334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
fuqarolik jamiyati dastur

Ўқув дастурининг информацион-услубий таъминотида маъруза, семинар машғулотлари, мустақил иш учун зарур бўлган ўқув қўлланмалар, газета ва журналлар, интернет ресурслари, ҳамда педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар қўлланилиши назарда тутилади.

7. ЎҚУВ ДАСТУРИ РЕЖАСИ



Ўқув курси мавзуларининг
номи

Хаммаси

Жами

Назарий (маъруза)

Семинар

Мустақил
Иш




I. Бўлим (1-курс)

12

8

4

4

4

1

Кириш. “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” фанининг мақсад ва вазифалари

2

2

2







2

Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий асослари

4

2




2

2

3

Кучли давлат – кучли жамият пойдевори

4

2

2




2

4

Глобаллашув ва фуқаролик жамияти

2

2




2







II. Бўлим (2-курс)

14

8

4

4

6

5

Мустақиллик ва демократик жамият қуришнинг ўзбек модели

4

2

2




2

6

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун-моҳияти

4

2




2

2

7

Шахс, давлат ва жамият манфаатларининг ўзаро уйғунлиги

2

2

2







8

Қонун устуворлиги – барқарор тараққиёт гарови

4

2




2

2




III. Бўлим (3-курс)

14

8

4

4

6

9

Фуқаролик жамияти институтлари

4

2

2




2

10

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари

4

2

2




2

11

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг ҳуқуқий асослари

2

2




2




12

Ҳуқуқий маданият ва маънавиятнинг уйғунлиги – фуқаролик жамиятининг муҳим шарти

4

2




2

2




Жами

40

24

12

12

16

8. АСОСИЙ ҚИСМ
I. БЎЛИМ
1-мавзу: Кириш. “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” фанининг мақсад ва вазифалари
“Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” фанининг предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари. “Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари” фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги. Фуқаролик, жамият, фуқаролик жамияти тушунчалари. Фуқаролик жамиятининг хусусиятлари ва функциялари. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида фуқаролик жамиятини барпо этиш масалалари.
2-мавзу: Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий асослари
Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ислоҳотлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти. Фуқаролик жамиятини барпо этишда туб ислоҳотларнинг ўрни ва аҳамияти. Давлат ва жамият ҳаётининг янгиланиши ва демократлаштирилиши. Фуқаролик жамиятида хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиниши, эркин тадбиркорлик фаолиятининг кафолатланиши. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш ва бу соҳага тўлиқ эркинлик берилишининг амалий ифодаси. Мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари. Фуқаролик жамиятида кўппартиявийлик. Фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини ислоҳ этишга қаратилган қонунчилик. Демократик сайловлар фуқаролик жамиятини қуришнинг асосий мезони. Фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган туб ислоҳотларнинг маънавий негизлари.
3-мавзу: Кучли давлат – кучли жамият пойдевори
“Кучли давлат” ва “Кучли жамият” тушунчалари. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг мазмуни. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришдаги аҳамияти. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга оширишга қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти. Давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказилишининг ҳуқуқий асослари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми. Кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар: иқтисодиётни эркинлаштириш, мулкдорлар синфини шакллантириш, хусусий мулк муҳофазасини кафолатланиши. Давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштиришнинг кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамияти: парламент
ислоҳотлари, ижро ҳокимиятини такомиллаштирилиши, давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги.
4-мавзу: Глобаллашув ва фуқаролик жамияти
Глобаллашув тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. Глобаллашув жараёнида фуқаролик жамиятининг ривожланиши. Глобаллашувнинг фуқаролик жамиятини ривожланишида тутган ўрни ва аҳамияти. Глобаллашув жараёнида минтақавий ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги. Глобаллашувнинг фуқаролик жамияти тараққиётига таъсири (иқтисодий, экологик, диний, маънавий-маърифий соҳалардаги салбий таъсирлари). Ўзбекистонда глобаллашув жараёнида пайдо бўладиган салбий таъсирлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар.

Download 262.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling