Туризм этикасининг маънавий-маданий асослари
Download 24.09 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
ТУРИЗМ ЭТИКАСИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ АСОСЛАРИ Б.Х.Мирзарахимов Фарғона давлат университети Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Фарғона, Ўзбекистон Аннотация: Мақолада туризмнинг маънавий-маданий асослари бўлган зиёратнинг ижтимоий-маданий макон билан боғлиқ жиҳатлар таҳлил қилинган Калит сўзлар: туризм маданияти, кичик ҳаж, зиёрат, маданий мерос, турзм фалсафаси, маъданий мерос, ислом Дунё фалсафий тадқиқотларида туризм этикаси, маданий туризм, турист одоби, туризм маданияти каби тушунчалар борасида бир қатор изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, йилдан-йилга кўпайиб бораётган туристлар оқими нафақат иқтисодий ходиса, балки маънавий-маданий воқеликка айланмоқда. Бу эса дунё файласуф олимларидан туризм фалсафаси, жумладан туризм маданияти юзасидан илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини талаб этмоқда. Бу борада туризм маданияти тушунчасининг фалсафий асосларини таҳлил этиш, туризм маданиятига оид ижтимоий-маданий ва глобал муносабатларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиниши, туризм маданиятининг туризм сифатига ижобий таъсири бўйича илмий изланишлар олиб борилиши алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарларимиз ЮНЕСКО нинг маданий мерос объектларидан жой олган. Самарқанд дунёда албатта бориб кўриши лозим бўлган 50 та шаҳарлар қаторидан жой олган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимиз жуда катта туристик салоҳиятга эга. Туризмни ривожлантириш учун келадиган туристларни қизиқтира олиш лозим. Одатда туристлар нималарга қизиқишлар борасида бир қанча фикрлар мавжуд. Булардан, Дж.Ритчи ва М.Зинслар туристларни жалб қиладиган 12 та маданий мероc ва бошқа объектларни[1] келтиради. Булар жумласига қуйидагилар киритилган: 1. Халқ ҳунармандчилиги. 2. Тили. 3. Анъаналари. 4. Ошхонаси. 5. Санъати ва мусиқаси. 6. Ҳудуд тарихи. 7. Меҳнат бозори ва технологияси. 8. Меъморчилик обидалари (Архитектураси). 9. Дини, диний байрамлар ва тантаналар билан биргаликда. 10. Маълумоти (таълим соҳаси). 11. Либослари. 12. Дам олиш имкониятлари. Ушбу рўйхатнинг ҳаммаси бизнинг мамлакатимизда мавжуд. Бутун дунё миқёсида ушбу маданий мерос, анъана ва объектларининг сақланишини таъминлаш учун буларни ЮНЕСКО ўзининг қарамоғига олган ҳамда рўйхатига киритган. Уларнинг сақланишини назорат қилиб бориш учун ҳар йили уларнинг рўйхатини эълон қилади. Ҳозирги кунда туристларнинг бундай қизиқишлари рўйхатига мамлакатимизда жойлашган бир қанча соғломлаштириш масканлари, зиёрат қилиш объектлари, дунё миқёсида ўтказиладиган турли йўналишдаги кўрик танловлар (Шарқ тароналари, Мақом кўрик танлови ва ҳ.к.), экологик туристик объектлари кабилар ҳам киради. Буларни олдингиларнинг рўйхатига киритадиган бўлсак, у қуйидагилар эвазига яна кўпаяди: 13. Соғломлаштириш объектлари (санаториялар ва бошқа соғломлаштириш масканлари). 14. Зиёрат объектлари. 15. Халқаро миқёсда ўтказиладиган маданий тадбирлар (Шарқ тароналари, Мақом кўрик танлови ва ҳ.қ.). 16. Экотуристик объектлар. 17. Музейлар. 18. Мамлакатимизда бошқа давлатлар томонидан ўтказиладиган турли маданият ва санъат кунлари (ҳафталиклар, декадалар, ойликлар ва ҳ.к.) Туризмни ривожлантириш учун булардан ташқари туристларнинг мамлакатга ташрифи учун тинчлик барқарор бўлиши, туристларнинг ҳаракати учун барча хавфсизлик чоралари таъминланган бўлиши, туристларнинг талабини тўлиқ қондирадиган хизматларнинг ташкил қилиниши лозим. Ушбу омиллар туризмнинг ривожланишини тўлиқ таъминлаш имконини беради. Мамлакатимизда туризмнинг ривожланиши учун юқорида таъкидланганидек, катта салоҳият ва имкониятларимиз мавжуд. Булардан бири зиёрат туризми бўлиб ҳисобланади. Чунки юртимизда мусулмон оламида саноқли бўлган алломаларнинг аксарият қисми (Имом ал-Бухорий, Сайид Аҳмад-Маҳдуми Аъзам, Мотрудий, Қусам ибн-Аббос (Шоҳи Зинда), Ҳожа Исоқ Вали, Хўжа Аҳрори Вали, Ҳазрати шойҳ Худойдоди Вали, Маҳдуми Хоразмий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратлари кабилар) яшаб ўтган. Яқингача кўпларининг яшаш манзиллари номаълум бўлган буюк шахсларнинг қабрлари топилди. Унга нафақат хорижий, балки юртимиз фуқаролари ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда. Бундан ҳам кўриниб турибдики, зиёрат туризми нафақат кирувчи, балки ички туризм эвазига ҳам кескин ошиб бориши муқаррар. Бугунги кунда, шуни алоҳида қайд этиш жоизки, аҳолининг моддий фаровонлиги ошиб бориши билан уларнинг маънавий қониқишга (руҳий қониқиш олиш) эҳтиёжи ҳам ошиб боради. Бу эса, ўз навбатида, зиёрат туризмининг ривожланиши учун асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда мамлакатимизга зиёрат туризми йўналишида келаётган туристларнинг аксарият қисми руҳий қониқиш олиш мақсадида ташриф қилаётганлигини кўриш мумкин. Юртимизда “кичик ҳаж” масаласи кўп айтилмоқда. Бунга кўп жиҳатдан хорижий давлатлар истак билдирмоқда. Агар ушбу концепция амалга ошадиган бўлса, мамлакатимизга кирувчи туристларнинг сони бир неча баробарга ошиб кетиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, туристик инфратузилмани, биринчи галда меҳмонхоналарни кўпайтиришни тақозо қилади, ҳар бир меҳмонхонада бир нечта одамлар иш билан банд бўлишини таъминлайди. Шу тариқа ушбу ҳолат аҳолининг фаровонлиги ва яшаш даражасининг ошиб боришига таъсир қилади. Одатда туризм маҳаллий аҳолининг чет тилини билиш даражасининг ривожланишига ҳам таъсир қилади. Чунки хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун туризмдаги хизматчилар хорижий тилларни ҳам билишга ҳаракат қилишади. Шу тариқа маҳаллий аҳоли томонидан бир қанча хорижий тиллар ўрганилади. Социолог Ж.Меер туризмдаги маданий омилни юқоридаги муаммони ечиш усули сифатида белгилаб, глобал алоқаларни чуқурлаштириш ва жаҳон бозорида маданий брендлар ва товарларга айланиб, маҳаллий маданият артефактларининг ўзаро кириб бориши орқали маданиятнинг ўзаро тарқалишини таъминлаш мумкинлигини асослайди. Бунга мисол сифатида у этнографик мусиқага бўлган қизиқишни жонлантириш, сўнгги йилларда этник кинога бўлган талаб ва халқаро санъат бозорида маданий экзотикага урғу берилаётганини келтиради. Маданий ўлчовнинг равшан томони бу маданий бирликларни бошқаришни стандартлаштиришдир[2]. Тадқиқотчи М.Маяцкий замонавий Европанинг ижтимоий-маданий маконидаги туризм билан боғлиқ жиҳатлар борасида қизиқ фикрлар бериб ўтган. Туризмни Европанинг замонавий фазовий муҳитини яратишга ва туризмни европаликларнинг менталитетига таъсирига катта эътибор қаратилади. Жаҳон туризмининг маркази сифатида Европанинг роли европаликларнинг муносабатига, кундалик ҳаётига ва замонавий Европа маконига сезиларли таъсир кўрсатди. М.Маяцкий шундай деб ёзади: "Европалик ва аборигенларни шафқатсизлик бир-бирига боғлаб туради: улар шунингдек, замонавий халқаро қулайлик даражасида ташриф буюрувчиларга хизмат қилишлари ва уларга ўзларининг айбсизлигини намойиш этишлари керак”. Туризм маҳаллий аҳолининг ўз ҳудудларига нисбатан туристик макон объекти сифатида қарашлари унинг экологик-тижорат алмашинувига фаол қўшилишига ёрдам беради. Ландшафт тижорат аҳамиятига эга бўлади, бироқ унинг диалектик хусусияти шундаки, дунёнинг кўплаб худудларида ҳозирда бу жараён ўзининг асл моҳиятини йўқотиб, ривожланган мамлакатларда атроф-муҳитни саноат ифлосланишидан ҳимоя қилиш зарурати ўрнига ландшафт ва аҳолини сайёҳлардан ҳимоя қилиш вазифаси қўйилди; у эртанги кунга мўлжалланган туризм ресурсига ғамхўрлик тарзида қаралиб, туризм соҳасининг ўзига вазифа бўлиб қолди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Ritchie J., Zins M. Culture as a determinant of the attractiveness of a tourist region // Annals of tourism research. 1978. №5. P.252 – 267. Meyer J.W. Globalization. Sources and Effects on National States and Societies// International Sociology. 2000. Vol.15 (2). Р.233-248 Download 24.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling