V.Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари, ахборот ва педагогиктехнологиялари қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Фанни ўқитишда, анимацион ва мультимедия тасвирлар, видеофильмлар, тақдимот, слайд, чизма ва схемалар намойишлари учун ахборот коммуникация технологиялари - компьютер ва проекторлардан фойдаланиш назарда тутилади.
Фан дастуридаги мавзуларни ўқитишда таълимнинг замонавий усулларидан - “Ақлий ҳужум”, “Кластер” ва шу каби илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш ўринлидир.
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
|
“Материаллар қаршилиги”
|
Ажратилган соат
|
80 соат
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
40
|
Дастурнинг мақсади
|
ўқувчиларга қурилиш майдонларида қуйма усулда тайёрланадиган бетон ва темир-бетон буюмлари ҳамда конструкциялари учун керак бўлган бетон қориш ва арматура ишлари жараёнларни ўргатади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-бино ва иншшотлар қурилишида бетон қориш ҳамда арматура ишларининг технологик жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- қурилишда ишлатиладиган бетоннинг асосий хоссаларини ва таркибини меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисоблашни;
- қурилиш учун бетон қоришмалари тайёрлайдиган шахобчаларнинг асосий қурилмаларинининг тузилиши ва техник кўрсаткичларини;
- арматура тўрлари ва каркасларини тайёрлаш учун пайвандлаш аппаратлари ва материалларини танлашни;
- олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларини тайёрлашда арматурани таранглаш усулларини билиши;
-қурилиш жараёнларида бетон қориш усулларини ва арматура ишларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
Билимлар
|
бетончининг ишини ва иш ўрнини ташкил қилиш;
бетон ишларини ишлаб чиқариш лойиҳасига ва қурилиш қоидаларига мос холда амалга ошириш;
қурилиш машина механизмлари ва асбоб ускуналарни;
ишлар сифатини назорат қилиш;
бетон қоришмасини қабул қилиш ва конструкцияларга қуйишниташкил қилиш;
хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш
|
Кўникмалар
|
- бетон ишларини бажаришни ва унинг сифатини текширишни , бажарилган ишлар хажмини аниқлай олишни, епилиб кетадиган ишлар далолатномаларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |