Дастур номи
|
Темир- бетон ва металл конструкцяларини монтаж қилиш
|
Ажратилган соат
|
90 соат
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
15
|
Дастурнинг мақсади
|
“Қурилиш материаллари”, “Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги”, “Қурилиш машиналари”, “Геодезия”, “Бино ва иншоотлар конструкцияси”, “Бетон қориш ва арматура ишлари технологияси” ва “Электрпайвандлаш ишлари технологияси” фанларидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда “Металл ва темир-бетон конструкцияларини монтаж қилиш” бўйича дастлабки касбий амалий кўникамаларни шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Ўқув амалиёти жараёнида ўқувчи:
- бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилиш;
- монтаж ишлари, жихозлари ва кранлари;
- металл ва темир-бетон конструкциялар учун ишлатиладиган пўлатнинг хоссалари ва турлари;
- бир ва кўп қаватли биноларнинг конструкциялари монтажи;
- бинолар учун махсус ёпма конструкциялар монтажи;
- мухандислик иншоотлари конструкциялари монтажи;
- металл ва темир-бетон конструкцияларини йиғув ишларини бажариш жараёнида техника хавфсизлиги бўйича билимларини мустаҳкамлаши;
|
Билимлар
|
- йирик блокли, йирик панелли ва синч-панелли бино конструкцияларини монтаж қилишда асосий ишларни;
- қурилиш майдонида металл ва темир-бетон конструкцияларнинг элементларини йиғув ишларини мустақил бажариш билим эга бўлиши керак.
|
Кўникмалар
|
- металл ва темир-бетон конструкциялар тайёрлаш учун материаллар танлашни;
- металл конструкциялардаги монтаж бирикмаларини;
- темир-бетон конструкция элементларини туташтириш ишларини;
- йирик блокли, йирик панелли ва синч-панелли бино конструкцияларини монтаж қилишда асосий ишларни;
|
|