1. Ўқув дастури умумий талаблари
Ўқув дастурининг номи
|
Маданият тарихи
|
Ажратилган соат
|
20
|
Мавзулар сони
|
10
|
Дастурнинг мақсади
|
Маданий-маърифий муассасаларда олиб борилаётган маданий -маърифий ишларнинг хусусиятларини очиб бериш, уни назарий ва ўқув амалиёти билан мустаҳкамлаш.
Ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилади. Уларни маънавий баркамол бўлиш, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш, аҳолининг турли табақалари ўртасида тинчлик, ўзаро ҳурмат ва қадриятларни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг маънавиятини юксалтиришда, маданий-маърифий муассасалар фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш йўллари усул ва шаклларини ўргатади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Маданият тарихининг энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бўлган даврини қамраб олган мавзулар бўйича билимга эга бўладилар.
Тарихий-маданий жараёнларнинг асослари, омиллари ва ривожланиши, сабаблари, оқибатлари ва натижалари ҳақида бир қатор янги билимларни шакллантирдилар.
|
Билимлар
|
Ўқувчилар Маданият тарихи фанини ўқиш жараёнида қуйидаги билимларга эга бўладилар:
Маданият тушунчаси ва унинг мазмун моҳияти. Қадимги Миср маданияти. Қадимги Миср меъморчилиги. Қадимги Греция маданияти. Қадимги Рим маданияти.
Қадимги Шарқ маданияти қадимги Хиндистон маданияти Қадимги Хитой маданияти Қадимги Рус маданияти Ўзбекистон худудидаги ибтидоий маданият Марказий Осиё халқларининг қадимги маданияти Марказий Осиё халқлари маданияти ва унинг туб негизлари (Исломгача бўлган даврда этномаданият). Ислом динининг юзага келиши ва тарқалиши Марказий Осиё халқларининг давридаги” маданий ривожланиш эволюцияси Хоразм Маъмун академияси Амир Темур ва Темурийлар даври маданияти Ўзбек маданияти хонликлар ва чор Россияси йилларида. Ўзбекистон давлатчилигининг кўп асрлик тарихи давомчиси ва меросхўри сифатида Ўзбекистон мустақиллиги даврида маданият ва санъат ҳақидаги кўникмаларни эгаллайдилар
|
Кўникмалар
|
Ўқувчилар ўтмишдан сабоқ чиқариб, ҳозирги давр руҳида тарбияланиб, онгига миллий истиқлол, миллий мафкура ғояларини янада чуқурроқ сингдириб олиш кўникмасини шакллантирадилар.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |