ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТА’ЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ХУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
ҚЎҚОН НЕФТ ВА ГАЗ САНОАТИ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ
“Тасдиқлайман”
Касбий таълим бўйича
директор ўринбосари
30 август 2015 йил
________М.Рахмонов
«Пайвандлаш ишлари(механик)техниги»
« Контактли пайвандлаш »
ЎҚУВ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Ишчи дастурни тузувчи: Рахимов Анвар
Иш жойи: Қўқон нефт ва газ саноати КХК
Лавозими: Ишлаб чиқариш таълими устаси
Ўқув дастури Олий ва ўрта махсус касб ҳунар та’лим Координасион кенгаши томонидан 29 март 2011 й. № 1 баёни билан тасдиқланган.
Ўқув дастури Чирчиқ саноат касб ҳунар колледжида ишлаб чиқилган ва
фан тармоқларининг мухандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари махсус фанлар сикли билан келишилган холда 2011 йил “___________” №______ баёни билан мақулланди.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Тегизиб пайвандлаш фани бўйича ўқув амалиётида пайвандлашни амалий асослари, типовой технологик жараёнлар, асбоб-ускуналар, флюс манбаси, пайвандлаш ва эритиб қоплашда шакл ўзгарилиши ва кучланиши, бир қатор қурилмалар конструксиялари унумдорли пайвандлашни алоҳида турлари нуқсонлар ва назорат турларини ўрганиш ва ўзлаштириш кўзда тутилган.
Амалиёт ўтишда бўлажак мутахассисда ижодий қобилиятларни шакллантириш ва ривожлантириш керак.
Назарий, амалий билимларни мустахкамлаш ва билимларини назорат қилиш мақсадида вариантларни ўқитувчи белгилаган назорат ишлари ўтказиш тавсия этилади.
Дарс ўтиш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига аҳамият бериш керак.
Дарс ўтиш вақтида ЎТВ, техник махсулотлари намуналари, қурилмалар ва мосламалар макетлари, хамда кинофильм ва плакатлардан кенг фойдаланиш керак. Барча мавзулар бўйича ўқитишга ажратилган соатлардан корхоналарга экскурсия ташкил этиш керак. Ўқитиш натижасида ўқувчи қуйидагиларни билиши керак: пайвандлашни амалий ва назарий асослари, турли материалларни пайвандлаш технологияси, ёйини та’минловчи манбалар, пайвандлашда шаклни ўзгартириш ва кучланиш, металларни эритиб қоплаш, нуқсонлар ва пайвандланган чокларни назорат қилиш усуллари, унумдорли пайвандлаш усуллари, техника хавфсизлиги қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |