Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-савол. Ўзбекистон Республикасининг назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни


Download 0.74 Mb.
bet2/74
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708253
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org

2-савол. Ўзбекистон Республикасининг назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни
Иқтисодиётда содир бўладиган иқтисодий инқирозлари бухгалтер аудиторлар хизматига бўлган талабни янада кучайтирди. Бу даврларда аудиторлик текшируви сифатига талаблар мураккаблаштирилди ҳамда мажбурий тус олди. Булар ҳаммаси ушбу хизматга бозор талабини оширди. Ҳамма давлатларда иқтисодий ва молиявий ахборотларга зарур талаблар белгиланиб, улар аудитор хулосаси билан бирга албатта чоп этилиши белгиланди. Аудит алдамчиликка қарши катта қурол бўлиб хизмат қила бошлади.

Англияда аудиторлар деб молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш билан шуғулланувчи барча мутахассислар, шу жумладан давлат ташкилотида ишлаётган мутахассислар ҳам ҳисобланади. Францияда мустақил молиявий назорат билан шуғулланувчи икки профессионал ташкилот бухгалтер экспертлар уларнинг ваколатига бевосита бухгалтерия ҳисобини, ҳисобот тузиш ушбу доирада консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот ишончлилигини назорат қилувчи счетлар бўйича комиссарлар мавжуд. АҚШда молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини текширадиган дипломли жамоат бухгалтерлари мавжуд.


Ривожланган барча давлатларда бухгалтер аудитор мутахассислигини эгаллашга ҳоҳиш билдирганлар узоқ йиллар давомида ўқиши амалиёт билан шуғулланиши ва кўплаб имтиҳонларни топширишлари лозим.
Моливий назорат ва унинг турлари



Назоратнинг қўлланиш доираси


Юридит шахсга нисбатан назорат шакли


Назорат субъектлари


Назоратни олиб борувчи


шахс ёки орган

1

Бошкарувдаги назорат (кейинчалик)
Х1Х асрларга кадар

Ташки

Далат назорати
(кейинчалик)

Давлат бошкарувидаги мутахасис ходимлар


2

Молиявий назорат
(Дастлабки, жорий ва кейинчалик)

Ички

Тафтиш ва назорат гурухлари

Бухгалтер –иктисодчи мутахасислар


Ички аудит булими


Малака сертификатига эга аудиторлар


Ташки

Давлат назорати

Ўз.Р. хисоб палатаси,


Ўз.Р. Молия вазирлиги,
Ўз.Р. Солик кумитаси,
Ўз.Р. Божхона кумитаси,
Ўз.Р. Прокуратураси ва бошка юридик ташкилотлар мутахасислари

Банк ва иржалар назоарти


Мутахасислар


Молиявий юридик экспертиза


Мутахасислар


Ташки аудит


Малака сертификатига эга аудиторлар


Аудитнинг вужудга келиш


1

Бошкарув назоратининг ташкил этилиши

Хитойда эрамиздан 700 йил аввал давлат ходими ( ценз) територияларда назорат олиб борган

Рим империясида эрамиздан 200 йил аввал давлат ходими ( квестор) територияларда назоарт олиб борган

2

Аудит атамасининг ишлатилиши

1324 йил Англия кироли «Едуард 11» 3 та аудиторни ( «Аудит» лугатий мазмуни –у эшитади) тайинлаган. Чунки вилоят территория бошликлари молиявий ишлар буйича хисобот беришни билмаган.


1689 йил Россияда Петр 1 подшох армиядаги мулкий мунозараларни текшириш учун белгилади

3

Давлат микёсида
мажбурий аудитнинг киритилиши
(конун билан белгиланиши)



1862 йили Англияда, 1867 йили Францияда, 1931 йили Германияда, 1937 йили АКШда, 1982 йили Хитойда, 1987 йили Россияда 1992 йили Узбекистон Республикасида

Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида қуйидагича келтирилган:

Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонун-нинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади. (3)
Биринчи таърифда аудитнинг тафсилоти кенг баён этилган бўлса, сўнгисида аудиторлик фаолияти текширув ўтказиш жараёни бўлишидан ташқари профессионал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти эканлиги ҳам таъкидланган.
Ўзбекистонда давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш қонун билан тақиқланган.
Аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Аудитор аудиторлик текширувини сифациз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа ҳатти-ҳаракат-лари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар этказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади (3).
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «аудитор ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида, аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир».
Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжат-ларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан тадбиқ этилади.
Аудиторнинг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудитор малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қонунга кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling