5-савол. Аудитор ишларининг сифатини та`минлашнинг хориж тажрибаси
Аудитнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш фойдаланувчиларнинг аудиторнинг капитал бозордаги роли ҳақида кутганларини бажариш учун биринчи даражали аҳамиятга эга. Биз аудит сифатига эришиш учун фойдаланиладиган ёндашувларни кўриб чиқамиз. Бироқ давом этишдан олдин аудит сифати нима деган ўта муҳим саволга жавоб бериш учун пайтдан фойдаланишимиз керак.
(2003)да эълон қилинган ГАО тасдиқлайдики, аудит сифаит “текширилган молиявий ҳисоботлар ва у билан боғлиқ ҳолда очилган ахборотлар ГААП бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган принцпларига мос ҳолда тақдим этилди ва (2) хатолар ва фирибгарликлар туфайли жиддий камчиликларга эга эмаслигига этарлича ишончни таъминлаш учун аудитнинг умумқабул қилинган стандартларига мос ҳолда” амалга оширилади. Молиявий ҳисоботлар бўйича кенгаш (МҲК) аудит сифати бўйича аниқ кўрсатма бериш учун “аудит бўйича сифат тизими”ни ишлаб чиқди. МҲК Қўшма Қиролликларда мустақил бошқарув (тартибга солиш) органи ҳисобланади, инвестицияларни тегишли корпоратив бошқарув ҳисобига ва молиявий ҳисоботлар тузиш бўйича қимматли қоғозларга стимуллашишига жавоб беради.
МҲК аудитнинг сифатини баҳолашдаги тизимини тасдиқлайдики, аудит сифатининг бешта асосий кўрсаткичлари мавжуд, жумладан:
1)Аудиторлик фирмасининг этика нормалари,
2) аудит ва ходимлар бўйича ҳамкорлар (шериклар)нинг малалкалари ва шахсий сифатлари;
3) аудит жараёни самарадорлиги;
4) аудит ҳисиботларининг ишончлилиги ва фойдалилиги;
5) аудит назоратидан четда бўлган лекин аудит сифатига тасир қиладиган омиллар.
МҲК доирасидаги шарх кўрсатилган структура тан оладики , аудитнинг самарали жараёнлари ўз ўзича аудит сифатига эришиш учун этарли эмас. Тўғрироғи, бу омиллар пакети бўлиб, аудиторга, ўз навбатида аудиторлик процедураларига тасир қилувчи этикани ўз ичига олади. Шу билан бирга, аудиторлик фирмаларининг назоратидан ташқарида бўлган аудит сифатига шу билан бирга аудит қилинган молиявий ҳисоботнинг умумий сифатига тасир қилувчи бошқа омиллар хам мавжуд бўлади. Бу омиллар молиявий ҳисоб ҳамда меъёрий ҳуқуқий тизимининг ишончлилигини ўз ичига олади .
Do'stlaringiz bilan baham: |