Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Аудиторлик текширувлари турига қараб табақалаштирилиши
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
Аудиторлик текширувлари турига қараб табақалаштирилиши
Ҳужжат лицензияловчи органга аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, ёхуд ҳужжатлар олинганлигини билдириб қўйиш шарти билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади. Бунда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли тарзда ўзгартиришлар киритади.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; штатида камида икки нафар аудитор бўлиши; аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш; аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш; аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш; аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш; ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш; фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав капиталига эга бўлиш; фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш; ўз почта манзил ўзгартирилганлиги тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органга билдириш хати юбориш; аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотни лицензияловчи орган талабига кўра тақдим этиш. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга ёки бутунлай тўхтатишга ҳақлидир. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориш шарт. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Бу муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолият амалга оширилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда лицензияловчи орган ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади. Башарти аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган ҳолатларни белгиланган муддатда бартараф этмаган бўлса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бутунлай тўхтатади. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади: аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожат қилганда; аудиторлик ташкилоти тугатилганда; аудиторлик ташкилотини қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилган тақдирда, қайта ўзгартириш бундан мустасно; аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда бузиб келинганда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бутунлай тўхтатиш тўғрисидаги сабаблари асосланган ҳолда қарор қабул қилинганлиги ҳақида у қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юборади. Ушбу қарорни аудиторлик ташкилоти олган кундан бошлаб лицензия ўн кун мобайнида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Қарор қабул қилинган санадан бошлаб лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ҳисобланади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради: фаолиятнинг аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш; аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик; ишончсиз ёхуд бутунлай ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш; аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия қуйидаги ҳолларда юридик кучини йўқотган ва бекор қилинган ҳисобланади: аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда; махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда; агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдириш хати юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини тасдиқламаган бўлса. Лицензия суд қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши лозим. Ушбу қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, янгилаш, тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ҳақида лицензияловчи орган томонидан чиқарилган қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак: аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили); телефон (факс) рақами; ҳисоб-китоб счёти; солиқ тўловчининг идентификация рақами; таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушлари тўғрисидаги ахборот; ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, аудитор ташкилотида ишловчиларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари; лицензия берилган сана, унинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати; лицензияларнинг амалда бўлишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари; лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари. Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади. Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади. Давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади. Реестрдан олинган ахборотни тақдим этганлик учун тўлов суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Реестрдан олинган ахборотни тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (уни тақдим этганлик учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда) уч кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Лицензияловчи орган чиқарган қарор устидан аудиторлик ташкилоти белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling