Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар: Ширинов У.А.
- Тақризчилар: Ибрагимов М.М.
- Сам ИСИ ”Банк-молия хизматлари” факультети декани: ______________________________ О.М.Пардаев (имзо) 2022 йил “___” ________
- 1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
САМАРҚАНД – 2022 Фан дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буюруқ билан тасдиқланган аудит фан дастури асосида ишлаб чиқилди. Фаннинг ишчи дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқув- услубий кенгашининг 2022 йил ___ ________даги ___-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган. Тузувчилар: Ширинов У.А. – Сам ИСИ «Бошқа тармоқларда бухгалтерия хисоби ва аудит» кафедраси мудири PhD Пўлатов Х.У. – Сам ИСИ «Бухгалтерия хисоби ва аудит» кафедраси ассистенти. Тақризчилар: Ибрагимов М.М.- СамИСИ «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси и.ф.н., катта ўқитувчиси Абдуллаев З.Х. – Тошкент Давлат иқтисодиёт унверстети Самарқанд филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари PhD Сам ИСИ ”Банк-молия хизматлари” факультети декани: ______________________________ О.М.Пардаев (имзо) 2022 йил “___” ________ “Бошқа тармоқларда бухгалтерия хисоби ва аудит” кафедраси мудири: ____________________________ У.А.Ширинов (имзо) 2022 йил “___” _________ 1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар Мамлакатимиз иқтисодиёти изчил ривожланиб, макроиқтисодий барқарорликка эришилмоқда. Президенимиз эътироф этганларидек: “Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан Давлат бюджети барча даромади мутоносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг устувор вазифасидир”2. Миллий иқтисодиётнинг жадал ўсиши ва ижтимоий соҳадаги вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши, Давлат бюджет даромадлари, турли мулкдаги корхоналардаги мавжуд моддий, молиявий ва меҳнат ресурлардан самарали фойдаланилишига бевосита боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” да макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга қаратилган устувор вазифалар белгиланган.3 Республикамиз иқтисодиёти тармоқларининг жадал ривожланиши давлатнинг асоссиз аралашувини қисқартириш орқали амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирларни қисқартириш ва бозор механизмларидан кенг фойдаланиш, моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезон ва тартибларни жорий этиш” масалаларига алоҳида эътибор берилган.4 Шундай бозор иқтисодиёти тизимларидан бири – аудиторлик текширувлари ва аудиторлик хизматларидир. Аудиторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини ва уларга асос бўлувчи бошқа ҳисоботларни текшириш орқали холисона хулосалар беради. Бозор муносабатларининг чуқурлашуви шароитида аудиторлик фаолияти ҳам ривожланиб бормоқда. Шу боис олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича “Аудит” фани ўрганилади. Мазкур дастурда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини топган аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг молиявий назорат тизимида аудитнинг тутган ўрнини ўрганиш республикамиз иқтисодиётини модернизациялаш шароитида аудиторлик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади. «Аудит» фанини чуқур ўрганиш молия, солиқ, банк иши, суғурта ва бошқа соҳалар муаммоларини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. “Аудит” фанининг асосий мақсади – талабаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини расмийлаштириш, аудитнинг профессионал хизматларини кўрсатишни ташкил қилиш бўйича назарий ва амалий билимлар орқали талабаларнинг касбий маҳоратини шакллантиришдан иборат. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling