Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 70.5 Kb.
bet1/2
Sana25.10.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1721661
  1   2
Bog'liq
Полимерлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ


Кафедра: Физикавий кимё ва кимёвий экология




Мавзу:

Бажарди: Cулаймонов Д.
Қабул қилди: ____________


САМАРҚАНД 2007


Мавзу: Полимерларнинг туйинган эритмалари


Режа:



  1. Кириш.

  2. Асосий кисм:

1.Полимерларнинг туйинган эритмалари Юкори молекуляр бирикмалар эритмаларининг хоссалари.
2. Юқори молекуляр бирикмалар эритмаларининг хоссалари
3. ЮМБ эритмаларига электролитларнинг таъсири
III. Хулоса
IV.Фойдаланилган адабиётлар.

Кириш:
Юкори молекуляр моддалар эритмаларининг лиофоб коллоид системалардан асосий фарки шундаки, улар худди куйи молекуляр модда эритмалари каби, термодинамик жихатдан баркарор булади. Шунга мувофик, юкори млекуляр моддаларнинг эритмаларида хакикий мувозанат карор топа олади. Бирок бу мувозанат аста-секин карор топади. Бу жихатдан юкори молекуляр моддаларнинг эритмалари куйи молекуляр моддаларнинг эритмаларидан фарк килади.
Юкори молекуляр моддалар эритмалари учун фазалар коидасини тадбик этиш мумкин. Галеоти, Зеренсен, Мак-Бен ва бошка олимлар оксил моддалар эритмалари учун фазалар коидаси уз кучини саклаб колишини тажрибада исбот килдилар. Академик, В.А. Каргин ва унинг шогиртлари фазалар коидаси юкори молекуляр мода эритмалари учун кулланилишини ва бу эритмаларнинг чин эритмалар деб каралиши мумкинлигини жуда куп мисолларда курсатдилар. Масалан, Б.А Каргин, З.А. Роговин ва С.П.Папков ацетилцеллюлозонинг дихлорэтандаги ва хлороформдаги эритмаларини текшириб, бу системаларнинг холат диаграммаси чин эритмаларнинг (масалан, фенолнинг сувдаги эритмаси ) диаграммаларига батамом ухшаш эканлигини аникладилар.
Замонавий текширишлар курсатишича, полимерларнинг эритмалари, умуман барча лиозоллар каби, хакики микрогетероген
системалар билан хакикий эритмалар уртасидаги оралик холатни эгаллайди.



  1. Эритмада эриган мода молекулаларининг бир бири билан бевосита узаро таьсирда булган эритмаларни концентрланган эритмалар дейилади.

Полимерларнинг куйук эритмаларида молекуляр тугунчаларининг бир-бири билан бундай узаро таьсирлашуви натижасида тоза эритувчига нисбатан эритма ковушкоклигиннг ортишига сабаб булади. Бази олимларнингш фикрича, эритманинг нисбий ковущкоклиги тахминан 100 атрофида булган системалар туйинган, яьни концентрланган эритмаларга мисол булади, деб уктиради.
Бундай эритмаларда эриган полимернинг энг кичик эриш чегараси микдорининг каттик занжирли молекуляр тугунчалар учун фоизнинг мисхоли каби булса, молекуляр моссаси унча катта булмаган кайишкок занжирли полимерлар учун 10 % гача булади. Энг йукори эриш чегараси полимернинг суйултирилган эритмасидир. Полимерларнинг эритмаси асосан шартли равишда иккига: туйинган ва ута туйинган эритмаларга булинади. Ута туйинган эритмаларда полимерланинг хажми тахминан 0,3 ва ундан юкори микдорни ташкил килади.
Маьлумки, бир катор полимерларни кайта ишлаш жараёнида асосан уларнинг канцентрланган эритмалари ишлатилади. Шу сабабдан полимерларнинг туйинган эритмаларини асосий физик-кимёвий хамда реологик хоссаларини чукур урганиш Билан полимерларни кайта ишлаш технологик жараёнининг мухим муаммоларини ечиш мумкин. Шунингдек, полимерлар ута туйинган эритмаларини ковушкок эластик хоссаларини урганиш асосида уларнинг тузилишини, макромолекула ассоциатларининг табиати ва хоссаларини фазовий флуктацион турларининг хосил булиш имкониятлари тугрисида гоят мухим маьлумотлар олиш мумкин.
Эритмаларнинг деформацияланиши натижасида икки хил жараённи кузатиш мумкин: агрегатлар ва флуктацион турларининг бузилиш жараёни хамда макромолекуляр тугунчаларнинг айланма харакати туфайли юкори эластик деформацияланиш жараёни кузатилади. Эритма ичида содир буладиган жараёнлар таьсирида унинг молекуляр тузилиши жуда кам микдорда узгарадиган булса, эритма маьлум микдорда ташки куч таьсирига хам баркорор булади. Шу сабабдан туйинган эритманинг ички тузилишининг баркорорлигни Ньютон квушкоклиги микдори nн оркали ифодалади. Туйинган эритманинг Ньютон ковушкоклиги nн эритманинг канцентрацияси (полимернинг хажмий моляр кисми) га, полименинг полекуляр массасига, эритувчининг сифатига , харорат таьсирига боглик булади. Келтирилган узгарувчи параметрларда керакли чегарада фойдаланиб, бир хил кийматга эга ковушкокликни олошимиз мумкин. Амалда полимерлардан тола олишда манна шу усулдан кенг фойдаланилмокда.
Купинча ивик хосил булишида бир-бирининг таьсиридв булган молекулаларнинг кайишкоклик даражаси эса юкори молекуляр брикмаларнинг табиати билан ивик хосил булиш шароитига боглик
Харорат, полимер эритмасининг канцентрацияси, электралитларнинг ва бошка катор факторлар эритмадаги молекуляр занжирнинг тузилиш тартибининг даражасига катта таьсир курсатади. Реологик табиатига кура ивиклар икки турга булинади.
. тур ивикларга – окувчанликка эга булмаган, кимёвий кундаланг боглар оркали бирккан системалар киради. Бундай системалар факатгна кундаланг богларнинг узилиши натижасидагина окувчан булиши мумкин. Бу турдаги ивиклар кичик кучланишлар таьсирида юкори элатик деформацяланиш хоссасига эга булиб, молекуляр тугунчалар букиш даражасига хамда тармокланиш частотасига боглик булади.
II. тур ивикларга молекулалараро мустахкам бог хосил килиб богланган системалар киради.
Полимерларнинг туйинган эритмалари куйи моекуляр моддалар маьлум шароит яратилганда эритмаларида ивик холига утищи билан, яьни окувчанлик ва эрувчанлигини йукота олши билан фарк килади.
2.Юкори молекуляр модда эритмалари паст молекуляр мода эритмаларидан асосан жуда ковушкоклиги билан фарк килади .
ЮМБ эритмалари ковушкоклигининг катталигига сабаб шуки, эриган мода молекулалари катта ва улар ипсимон тузилган булади . Бу каби молекулалар эритувчи харакатига кундаланг жойлашиб колса, у харакатга катта каршилик курсатади.
Полимер эритмасининг концентрацияси ортиши Билан эритманинг ковушкоклиги жуда тез ортади.Бу ходисанинг сабаби шундаки, полимерларнинг концентирланган эритмаларида айрим-айрим молекулалар Билан бир каторда уларнинг ассоциланиш махсулотлари хам булади. Бундан ташкари, концентрация ошганда ЮМБ эритмасида ички структура турлари орасига жойлашган суюклик иммобилизацияланган булади, яъни узининг окувчанлигини йукотади. Шунинг учун хам ЮМБнинг концентирланган эритмалари жуда ковушкок булади.
Лекин турсимон тузилишга эга булмаган ЮМБ эритмаларида
Полименинг узунчок молекулалари суюкликнинг окиш йуналишига параллел жойлашганида эритманинг ковушкоклиги камаяди.
ЮМБ эритмаларидаги заррачалар бир хил молекуляр массага эга булган молекулалардангина тузилган эмас, унинг таркибига турли даражада полимерланган фракциялар кириши мумкин. Агар заррача таркибига кирадиган, юкори молекуляр массага эга булган фракциялар
ажратиб олинса, бу фракциялар айни суюкликда эримайди. Лекин бу фракциялар молекуляр массаси кичик фракциялар бМинилан аралаштирилиб уша суюкликда эритилса, иккала фракция хам эритмага утади. С. М. Липатов фикрича,бунда молекуляр массаси кичик булган фракция молекуля массаси катта ва эримайдиган фракция учун пептизаторлик вазифасини бажаради.
lll.Агар ЮМБ эритмасига лиофоб коллоидни коагуляциялайдиган микдорда (баъзан хатто эритмани туйинтриш учун етарли микдорда)
электролит кушилса, эриган мода ажралиб чикмайди. Лекин электролитдан Яна купрок микдорда кушилса, эриган мода электролит таъсиридан ажралиб чикади.
ЮМБ эритмаларига куп микдорда электролит кушилганида эриган модданинг ажралиб чикиши «тузланиш» («электролит таъсиридан хайдаб чикарилиши») дейилади.
Бу ходиса факат куп микдордаги электролитлар таъсиридангина эмас, масалан, спирт, ацетон ва бошка нейтрал моддалар воситаси Билан хам вужудга келтирилиши мумкин.
Барча анионларнинг « тузлаш таъсирига караб, уларни бир каторга териш мумкин (бу каторда чапдан унгга томон анионларнинг «тузлаш»таъсири камайиб боради).
SO42->F->цитрат>тартрат>ацетат>Cl->NO3>I->CNS-
Бу котор анионларнинг лиотроп котори дейилади. Ишкорий металлар сульфатларининг «тузлаш» хусусияти текшириб курилгандан кейин, ишкорий метал катионларини хам куйидаги лиотроп каторга териш мумкин булади:

Li+ > Na+ > K+ > Rb+ > Cs+


Mg2+ > Ca2+ > Sr2+ > Ba2+

Ионнинг лиотроп которидаги урни унинг гидратлариш даражасига боглик: бирор туз ионлари канча кучли гидратланса, у туз (электралит) сувни шунча куп тортиб олади ва бошка моддаларни эрита оладиган сув


шунча кам колади. Оксил эритмасига электролит кушилганда оксилнинг ажралиб чикишига сабаб шуки, системада эркин сув микдори камаяди, электролитни эритган сув эса оксил учун эритувчи булла олмайди. Шуннг учун хам йукорида келтрилган лиотроп каторларнинг биринчи аьзолари булган SO42- , Li+ , Mg2+ , Ca2+ ионлар энг кучли гидратланувчи ионлардир.
Электралит полимерларининг эритмаларида мухит pH «тузланишга» катта таьсир курсатади.Масалан, ишкорий мухитда оксилларнинг «тузланиши» юкоридаги лиотроп каторларга мувофик келади; кислотали мухитда оксилларнинг «тузланиши» юкоридаги каторларнинг тескар таркибига мувофик келади. Кучли кислотали мухитда оксиллар электролитлар таьсирида кайтмас тарзда «тузланади»; бу шароитда оксилда денатурация руй беради.
«Тузланиш» купгина технологик процессларда катта ахамиятга эга. Масалан, елим холига келтирилган совун эритмасга куп микдорда ош тузи кушиб, каттик совун хосил килинади.

Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling