Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавзу. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ


Download 1.32 Mb.
bet41/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

7-мавзу. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ

7.1. Солиқ механизмининг корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги роли ва аҳамияти


Иқтисодий ҳаётимизни тартибга солишда солиқ механизи муҳим рол ўйнайди. Иқтисодиётнинг ривожланиши солиқ сиёсатида ҳам туб ўзгаришларга олиб келади ва бир вақтнинг ўзида солиқ механизмларини муттасил такомиллаштириб бориш заруратини туғдиради. Бундай жараён бевосита корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги билан ҳам боғлиқдир. Агар солиқлар ўз вақтида белгиланган миқдорда тўланиб борилса, табиийки, корхоналарнинг иқтисодий мустаҳкамлиги таъминланиб унинг иқтисодий хавфсизлиги таъминланиб боради.
Хавфсизлик хизмати ходимлари, корхонанинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида ва белгиланган миқдорда солиқ тўловини амалга ошириб боришини ҳам назорат қилиши лозим. Чунки, солиқ мазкур солиқ тўловчи субъект фаолияти натижасидаги давлатнинг улуши. Давлатга ўз вақтида солиқлар ва мажбурий туловларни тўлаб бермаслик нафақат солиқ қонунбузарлиги, балки маънавий савиясининг пастлигидан, ўз манфаатини давлат ва жамият манфаатидан устун қўйишликка мойиллиги кучлилигидан далолат беради. Бундай инсонларни ўз вақтида тартибга соладиган мутасаддилар ҳам, бизнинг фикримизча, хавфсизлик хизмати ходимлари зиммасида бўлмоғи лозим.
Солиқ механизмининг корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги ролини очиб бериш учун қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш лозим бўлади:

  • солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналарнинг умумий фаолият кўрсатаётган корхоналардаги улуши;

  • солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналардан ўндирилган солиқ суммасининг умумий солиқ суммасидаги улуши;

  • солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналардан ўндирилган жарималарнинг умумий солиқ суммасидаги улуши;

  • солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналардан ўндирилган жарималарнинг кўплиги эвазига ёпилган субъектларнинг умумий субъектлардаги улуши.

Ушбу кўрсаткичлар маълум даражада туман, ҳудуд, вилоятлар бўйича корхоналарнинг иқтисодий мустаҳкамлигига салбий таъсир қилган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш имконини берадиган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади, деб ўйлаймиз. Чунки, солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналарнинг умумий фаолияти ва уларнинг корхоналар иқтисодий хавфсизлигига таъсири тўғрисида хулоса чиқариш учун амалий далил бўлиб ҳисобланади.
Солиқ тўламаслик иқтисодий жиноят, катта қонунбузарлик аломати. Аммо ҳамон ундан қочиш ҳоллари кўплаб учраб турмоқда. Солиқдан қочиш ахир оқибатда корхонанининг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан хавфли ҳолатга тушиб қолишига олиб келади. Чунки, қонунбузарлик билан тежалган солиқни турли йўлларга ишлатиб қўйилади. Аммо у бир кун албатта очилади. Бу эса хўжалик юритувчи субъектга бир карра тўланадиган солиқ суммасини тўлиқ тўлашга мажбур қилиниши билан бирга яна кўплаб жарима суммасини тўлатишга ҳам мажбур қилади. Натижада корхона банкрот ҳолига тушиб қолиши табиий. Бунинг корхона, давлат, жамият, мулкдор ва меҳнат жамоаси учун нечоғлиқ зарар эканлигини изоҳлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.
Булардан кўриниб турибдики, солиқ тўловчиларнинг ўз вақтида солиқларни тўлиқ тўлаб боришини таъминлаш учун жуда катта ташкилий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш лозим экан. Бундай механизмлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • рағбат чораси;

  • жазо чораси.

Рағбатлантириш чораси интизомли, намунали солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади. Салиқларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб келаётган солиқ тўловчиларни албатта рағбатлантириш лозим. Бунда рағбатлантиришнинг турли усуллари ва шаклларини солиқ идораларнинг имкониятларидан ва қўлланилаётган бошқариш усулларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун ҳар бир ҳолатда, унинг мазмун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш усулини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Жоза чораси асосан солиқ қонунбузарлигига йўл қўйган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади. Солиқ қонунбузарлигига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жазо чоралари етарли даражада ишлаб чиқилган. Аммо солиқ тўланишини назорат қилувчи солиқ инспекцияси ходимларининг нопоклиги оқибатида жуда кўплаб солиқ қонунбузарликларига йўл қўйган субъектлар жазодан озод бўлиб қолмоқдалар. Уларнинг ўз вақтида тегишли тартибда ва миқдорда солик тўламаганликлари солиқ тизмидаги нопок ходимлар томонидан ўзаро келишув натижасида ноқонуний рағбатлантирилмоқда. Бундай ҳолатлар ҳозирги кунда солиқ амалиётида йўқ эмас, албатта. Булардан кўриниб турибдики, корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий омиллари бевосита солиқ тўловчилар ва солиқ идоралари ходимлари фаолияти билан ҳам боғлиқ экан.
Солиққа оид қонунбузарликлар қатор йиллардан буён сақланиб қолмоқда. Буни биргина Самарқанд тумани мисолида кўришимиз мумкин (7.1-жадвал).
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Самарқанд туманида солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Уларнинг сони 2012 йилда 241 тани ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб 573 тага етди ёки 2,4 баробардан зиёдга ўсди. 2017-2018 йиллардаги кичик бизенес ва хусусий тадбиркорликни янада эркинлаштириш чора-тадбирларига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши уларнинг сонини 2019 йилга келиб 2284 тага етказишга муваффақ бўлинди.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling