Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet39/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

Δ€ = Δ€α ± Δ€β ± Δ€µ ± Δ€£ ;
Таҳлилнинг навбатдаги вазифаси ушбу назарий масалаларни амалиётда қўллаш ва аниқ маълумотлар асосида келтирилган омилларни ҳисоб-китоб қилиш ҳисобланади.
Буни амалга ошириш учун натижа кўрсаткичи билан омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (3.10-жадвал).
3.10-жадвал
Самарқанд туманида жойлашган “Навбаҳор” маиший хизмат кўрсатиш уюшмасида хавфсизликка кетадиган харажатлар самарадорлиги (€) ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар миқдорини аниқлаш ҳисоб-китоби30

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўтган 2007 йил

Ҳисобот 2011 йили

Фарқи
(+,-)

Ўзгариш суръати,%

Мутлақ миқдорлар

1.

Корхонада қўриқланади-ган активларининг умумий суммаси, минг сўм

409625,9

431524,7

+21898,8

105,3

2.

Ходимларнинг умумий сони, киши

134

148

+14

110,4

3.

Хавфсизлик хизмати билан шуғуллунадиган ходимлар сони, киши

14

16

+2

114,3

4.

Хавфсизликни таъминлаш-га кетадиган харажатлар суммаси, минг сўм

7834,7

8442,9

+608,2

107,8

5.

Сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажми, минг сўм.

840552,3

998548,2

+157995,9

118,8



Нисбий миқдорлар

1.

Активлар самарадорлиги, минг сўм (5қ :1қ)

2,052

2,314

+0,262

112,8

2.

Битта хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келади-ган қўриқланадиган актив-лар (β), минг сўм (1қ : 3қ)

29259,0

26970,3

-2288,7

92,2

3.

Хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходим-ларнинг умумий ходим-лардаги ҳиссаси (µ), коэффициентда (3қ : 2қ)

0,1045

0,1081

+0,0036

103,4

4.

Бир милн. сўм хавфсиз-ликка кетадиган харажат-ларга тўғри келадиган умумий ходимлар сони (£), киши (2қ : 4қ)

17,103

17,530

+0,427

102,5

5.

Корхона хавфсизлигига ке-тадиган харажатлар сама-радорлиги (€), (5қ : 4қ)

107,3

118,3

+11,0

110,3

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Самарқанд туманида жойлашган маиший хизмат корхонасида хавфсизликка кетадиган харажатлар самарадорлиги билан боғлиқ мутлақ кўрсаткичларнинг ҳаммасида ўсиш жараёни рўй берган. Жумладан, корхонада қўриқланадиган активларининг умумий суммаси таҳлил қилинаётган даврда 105,3%га ошган бўлса, ходимларнинг умумий сони 110,4 %га кўпайган. Характерли жиҳати шундаки, корхонада хавфсизлик хизмати билан шуғуллунадиган ходимлар сони барча кўрсаткичларга нисбатан кўпроқ ўсган, яъни унинг ўсиш суръати 114,3%ни ташкил қилади.


Бозор муносабатлари шароитида асосий натижавий кўрсаткич сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобланади. Барча кўрсаткичлар шу кўрсаткичнинг ўсиши ва камайишига боғлиқ. Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ушбу кўрсаткичнинг миқдори 118,8%ни ташкил қилади. Бу нисбатан энг катта миқдордир. Натижа кўрсаткичи юқори бўлиб турган шароитда харажатларнинг ўсиш суръати унга нисбатан кам бўлиши мазкур корхонада самарадорлик юқорилигидан далолат беради.
Бизнинг тадқиқотимиз предмети хавфсизлик билан боғлиқ бўлган-лиги туфайли хавфсизликни таъминлашга кетадиган харажатлар самара-дорлиги таҳлил манбаи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг самарадорлиги ҳисобот йилида 110,3%га ўсган. Бу яхши натижа. Аммо бу ўз-зидан амалга ошиб қолмайди. Бу кўрсаткич бир қанча омилларга боғлиқ. Шу туфайли ушбу омилларнинг миқдорини ҳам аниқлаб олиш тақозо қилинади.
Улардан бири активлар самарадорлигидир. Мазкур кўрсаткичнинг ўсиш суръати 112,8%ни ташкил қилади. Албатта бу кўрсаткич маълум даражада хавфсизлик билан боғлиқ харажатлар самарадорлигига таъсир қилади. Навбатдаги омил битта хавфсизлик хизмати ходимига тўғри келадиган қўриқланадиган активлар суммаси ҳисобланади. Ушбу кўрсат-кичнинг миқдори камайган ва 92,2 %га тенг бўлган. Хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги ҳиссасининг ўзгариши ҳам хавфсизликни таъминлашга кетган харажатлар самарадорлигига таъсир қилади. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори 103,4%га ошган. Худди шу омиллар сингари бир миллион сўм хавфсизликка кетадиган харажатларга тўғри келадиган умумий ходимлар сони ёки умумий ходимларнинг хавфсизликка кетадиган харажатлар билан таъминланганлик даражаси ҳам таҳлил қилинаётган кўрсаткич ўзгаришига сезиларли даражада таъсир қилади. Мазкур кўрсаткичнинг миқдори таҳлил қилинаётган даврда 102,5%га ошган.
Бу ўзгаришлар натижа билан омиллар ўртасидаги боғлиқлик хусусида мантиқан хулоса чиқаришга асос бўлади. Булар тўғрисида аниқ хулоса қилиш учун корхона хавфсизлигига кетадиган харажатлар самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини аниқ ҳисоблаб чиқиш тақозо қилинади. Бунинг учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (3.11-жадвал).
Мазкур жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона хавфсиз лигига кетадиган харажатлар самарадорлиги ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан 11,0 минг сўмга ошган. Ушбу ўзгаришга жадвалда келтирилган маълумотлар бўйича қарайдиган бўлсак, унга тўртта омил таъсир қилган. Булар қуйидагилардир:

  • Корхона хавфсизлигига кетадиган харажатлар самарадорлиги-нинг ўзгаришига активлар самарадорлигининг 0,262 минг сўмга кўпайиши ижобий таъсир қилиб, ушбу харажатлар самарадорлигини 13,7 минг сўмга ошишини таъминлаган:

121,0 – 107,3 = + 13,7 минг сўм.
2. Натижа кўрсаткичи ўзгаришининг иккинчи омили, яъни битта хавфсизлик хизмати ходимига тўғри келадиган қўриқланадиган активларнинг 2288,7 минг сўмга камайиши ушбу харажатлар самарадорлиги миқдорини ҳам 9,5 минг сўмга камайтиришга олиб келган:
111,5 – 121,0 = - 9,5 минг сўм.
3. Хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги ҳиссаси хам ўрганилаётган натижа кўрсаткичига бевосита таъсир қилади. Мазкур омилнинг 0,0036 коэффициентга ошганлиги хавф-сизлик билан боғлиқ харажатлар самарадорлигининг ҳам ошганлигидан далолат бериб турибди. Унинг миқдори 3,9 минг сўмни ташкил қилади:
115,4 – 111,5 = + 3,9 минг сўм.
4. Корхонада хавфсизликни таъминлашга кетадиган харажатлар самарадорлигининг ўзгаришига бир миллион сўм хавфсизликка кетадиган харажатларга тўғри келадиган умумий ходимлар сони ёки умумий ходимларнинг хавфсизликка кетадиган харажатлар билан таъминланганлик



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling