Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Занжирли алмаштириш орқали натижа кўрсаткичини аниқлаш 1 2
- = α * β * µ * £ ;
3.9-жадвал
Самарқанд туманида жойлашган “Навбаҳор” маиший хизмат кўрсатиш уюшмасида умумий харажатлар суммасининг (χ) ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таъсирини аниқлаш ҳисоб-китоби29
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҳисобот даврида корхонанинг умумий харажатлари 64477,3 минг сўмга кўпайган. Бу харажатларга бир қанча омиллар таъсир қилади. Ушбу омилларнинг таъсирини аниқлаш учун юқорида келтирилган таҳлилнинг анъанавий усулларидан бири бўлган занжирли алмаштириш усулидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Бунда омиллар таъсири қуйидагича аниқланади. Натижа ўзгаришига таъсир қилувчи биринчи омил корхонада банд бўлган ходимларнинг умумий сони ҳисобланади. Ушбу омил миқдорининг ошиши харажатлар суммасининг 68885,4 минг сўмга кўпайишига олиб келган: 726725,7 – 657840,3 = + 68885,4 минг сўм. Корхонада хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги улуши унинг умумий харажатларига таъсир қилувчи иккинчи омилдир. Мазкур омил эвазига натижа кўрсаткичи 25035,5 минг сўмга ошган: 751761,2 – 726725,7 = + 25035,5 минг сўм. Натижа ўзгаришига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири битта хавфсизлик хизмати ходимига тўғри келадиган харажатлар миқдоридир. Ушбу омилнинг таъсири ҳисобот даврида ижобий бўлган, яъни ушбу кўрсаткичнинг камайиши корхонанинг умумий харажатларини 29443,6 минг сўмга камайишига олиб келган: 722317,6 – 751761,2 = - 29443,6 минг сўм. Барча омиллар таъсири натижа ўзгаришининг умумий фарқига тенглигини кўрамиз: 68885,4 + 25035,5 – 29443,6 = + 64477,3 минг сўм Таҳлил натижаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳисобот даврида мазкур корхонанинг умумий харажатларини камайтириш бўйича айрим ички имкониятлари мавжуд экан. Хусусан, ҳисобот даврида ходимлар сонини кўпайтирмаганида корхонанинг умумий харажатлари 68885,4 минг сўмга камайган, яъни тежалган бўлар эди. Корхонада хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги улуши ҳам ошганлиги эвазига натижа кўрсаткичи, яъни харажатларнинг умумий миқдори 25035,5 минг сўмга ошган. Агарда ушбу имкониятлар ишга тушириладиган бўлса, корхонанинг умумий харажатлари 93920,9 минг сўмга (68885,4 + 25035,5) камайган бўлар эди. У ҳолда корхонанинг умумий харажатлари 722317,6 минг сўм эмас, балки 628396,7 минг сўмга тенг (722317,6 – 93920,9) бўлган бўлар эди. Бозор муносабатлари шароитида барча харажатлар сингари хавфсизликка кетадиган харажатларнинг ҳам самарадорлигини таъминлаш лозим. Ушбу жараённи таъминлашга кетадиган харажатлар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар бир қанча. Фақат уларни топиш ва таъсирини аниқ маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш лозим. Бизнинг фикримизча, корхоналар хавфсизлигига кетадиган харажатлар самарадорлигига (€) қуйидаги омиллар таъсир қилади: активлар самарадорлиги (α); битта хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келадиган қўриқланадиган активлар (β); хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги ҳиссаси (µ); бир минг сўм хавфсизликка кетадиган харажатларга тўғри келадиган умумий ходимлар сони ёки умумий ходимларнинг хавфсизликка кетадиган харажатлар билан таъминланганлик даражаси (£). Ушбу омилларнинг натижага таъсирини аниқлаш учун қуйидаги формлани тавсия қиламиз: € = α * β * µ * £ ; Таҳлил жараёнида ҳар қандай кўрсаткич сингари ушбу кўрсаткичнинг ҳам фарқи аниқланишдан бошланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling