Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-мавзу. ИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК ҲОЛАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАЪСИРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЎРНИ
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
12-мавзу. ИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК ҲОЛАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАЪСИРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЎРНИ
12.1. Хизмат кўрсатувчи корхонада орқали иқтисодий хавфсизликни баҳолаш йўллари Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий хавфсизлигини, айниқса унинг иқтисодий хавфсизлигини таъмин-лаш ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида юқорида етарлича далил-лар келтирилди. Зеро, корхона барқарор фаолият кўрсатиб банкротликка учрамаслиги, мунтазам равишда иқтисодий ўсишни таъминлаб бориши учун ундан иқтисодий хавфсизлигини таъминлаб бориш тақозо этилади. Хўжалик юритувчи субъетларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлайдиган асосий куч – бу иқтисодий хавфсизлик билан шуғуллунувчи ходимлардир. Аммо ҳозирги пайтда турли мулк шаклида фаолият кўрсатувчи жуда кўп корхоналар таркибида хавфсизлик хизмати бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинмаган. Боз устига ушбу жараён билан шуғулланадиган профессионал кадрлар ҳам етарли эмас. Бу эса маълум даражада ушбу масаланинг ижобий ҳал бўлишига салбий таъсирини ўтказиши мумкин. Тадқиқотлар кўрсатадики, ҳозирги пайтда корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги билан асосан унинг раҳбарияти шуғулланади. Аммо бу эркин рақобат шароитида етарли эмас. Чунки хавфсизлик хизматининг ўзига хос бўлган жуда кўп функциялари бор, улар бир қанча муҳим вазифаларни ҳам бажаради. Шу туфайли бир гуруҳ олимларимиз, ҳар бир корхона таркибида махсус хавфсизлик хизмати бўлими фаолият кўрсатиши лозим, деган хулосани илгари сурганлар59. Бу бизнинг фикримизча табиий, чунки кўпгина мамлакатларда хўжалик юритувчи субъектлар алоҳида хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган махсус бўлимларга эгалиги хусусида ҳам купгина илимий-таҳлилий тадқиқотлар мавжуд60. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ҳам корхоналар хавфсизлик хизматига алоҳида аҳамият берилмоқда. Ушбу соҳани тартибга солиш учун мамлакатимиз, алоҳида тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бир қанча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Шу туфайли хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида уларга таянади. Бу ҳужжатларнинг бир қисми давлат миқёсида ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бўлса, иккинчи қисми хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқилади. Умуман олганда, корхона хавфсизлиги билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат бўлади: Корхонанинг хавфсизлик хизмати тўғрисида умумий Низом; Хавфсизлик хизмати ходимларининг функционал вазифалари; Тартиб (режим) ва соқчиликни ташкил этиш бўйича Низом; Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Йўриқнома; Раҳбарлар, мутахассислар ва техник ходимларнинг махфий ахборотлар билан ишлашлари бўйича мансабдорлик қўлланмалари; Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида Низом; Махфий ахборотлар мавжуд бўлган иш ҳужжатларининг архивда сақланишини ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари; Техник хавфсизлик тўғрисида Низом; Ахборотларни мухандислик-техник жиҳатдан ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари; Хорижий вакиллар ва ваколатхоналар билан ишлаш тартиби бўйича мансабдорлик қўлланмалари. Бу ҳужжатларнинг аниқ рўйхати юқорида қайд этилган дарсликда ҳам келтирилган61. Кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш кенг қамровли масала бўлиб, у билан шу корхонага дахлдор бўлган барча ходимлар шуғулланиши лозим. Аммо бугунги кунда корхонанинг хавфсизлик хизмати таркибида уни турли хавф-хатарлардан сақлаб қолиш мақсадида ушбу соҳани бошқарадиган мутасадди кишилар ёки бир гуруҳ ходимлар бўлмоғи лозим. Чунки жуда кенг кўламли иш билан бирга шу соҳани ҳам бошқариш раҳбар зиммасида қоладиган бўлса, табиийки, бу масала қуйи даражага тушиб кетиши мумкин. Шуларни инобатга олинган ҳолда айрим йирик корхоналарда ахборот-таҳлил бўлинмаси, хавфсизликни таъминлаш йўналиши бўйича аниқ вазифаларни ечиш учун тажрибали мутахассислардан иборат тузилмалар ташкил этилмоқда. Бундай бўлинма корхонанинг ҳажми қандайлигидан қатъий назар уларнинг ҳаммасида иш ҳажмига мос равишда ташкил қилиниши мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий адабиётларда ва меъёрий ҳужжатларда ифода этилишича, корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида жуда кўплаб вазифаларни бажаради. Ушбу вазифаларни бажариш учун хавфсизлик хизмати ходимлари бир қанча функцияларни ҳам ижро этади. Булар иловада келтирилган (1-илова). Мазкур функцияларни бажариш бевосита корхонанинг умумий хавфсизлик хизмати орқали амалга оширилади. Ҳозирги шароитда айрим корхоналарда махсус хавфсизлик бўлимлари мавжуд. Хавфсизлик бўлимларига асосан сақлаш масалалари юклатилган. Бу ҳам иқтисодий хавфсизликни қисман бўлсада таъминлайди. Аммо кўпгина корхоналарда бундай бўлимлар алоҳида ходимлар ажратиш билан чекланиб қолинган. Натижада ушбу вазифалар айрим ходимларга қўшимча вазифа сифатида юклатилган. Бу борада рақобат шароитида муваффақият билан ривож топаётган “ДИОР” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини ўрганишни лозим деб топдик. Мазкур хизматнинг таркибига қуйидагилар киради: хавфсизлик хизмати бошлиғи, тартиб (режим) ва соқчилик хизмати, махсус хизмат, мухандислик-техник ҳимоя хизмати, ташқи фаолият хавфсизлигини таъминлаш хизмати ва бевосита бухгалтерия ходимлари таркибида ички назорат-тафтиш хизмати мавжуд. Агар корхона йирик бўлса, шу хизматларнинг барчаси махсус бўлимлар орқали амалга оширилиши мумкин. Адабиётларда таъкидланишича, ушбу бўлинмаларнинг бевосита аниқ вазифалари корхона ходимларининг функционал мажбуриятларида, унинг низомида ўз аксини топади. Ҳар бир бўлимда махсус хизмат секторлари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, тартиб (режим) ва соқчилик бўлимида тартиб сектори ва соқчилик сектори, махсус бўлимда махфий ҳужжатлар сектори ва ҳ.к62. Бундай тавсиялар бошқа адабиётларда63 ҳам қайд этилган. Аммо мамлакатимизнинг хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланадиган кўпгина катта-кичик корхоналарида (айниқса хусусий мулкка асосланган субъектларда) хавфсизлик хизмати билан боғлиқ алоҳида бўлим йўқлиги, бу борадаги ишларни такомиллаштиришни тақозо қилади. Корхонада банд бўлган хавфсизлик хизмати ходимларини таҳлил қилишда тегишли кўрсаткичлардан фойдаланилади. Буларга: хавфсизлик хизмати ходимларининг умумий ходимлардаги улуши; - хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келадиган активлар қиймати; - хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми; - 1 сўм корхона активларининг ўртача йиллик қийматига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми кабиларни киритиш мумкин. Бироқ айрим корхоналарда бундай хизматлар ташкил қилинган. Масалан, “ДИОР” масъулияти чекланган жамиятда хавфсизлик хизмати бўлими мавжуд. Мазкур корхонанинг фаолияти йилдан-йилга кенгайиб, шунга мос равишда хавфсизлик билан боғлиқ бўлган ходимлар сони ҳам ошиб бормоқда. Зеро, хавфсизликни таъминламасдан туриб, корхонанинг барқарор ривожланишини, унинг иқтисодий тараққиётида тегишли ўсишни таъминлаб бўлмайди. Бу бўлимда банд бўлган ходимлар сонининг динами-каси 2007-2018 йиллар бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган (12.6-жадвал). Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling