Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
Кириш Бугунги кунда мамлакат, ҳудуд, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу бевосита рақобатбардошликни мустаҳкамлаш билан ҳам боғлиқдир. Бунга эришиш учун монополияга қарши курашиш ҳам долзарб масаалалар сирасига киради. Ҳозирги глобализация жараёнлари нафақат бутунжаҳон иқтисодиётида ва алмашинув жараёнларининг ўсиб бораётганлигида, балки алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий бозорлар ва миллий иқтисодиётларга, яъни инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига таъсири остида ҳам намоён бўлмоқда. Байналминаллашувнинг шиддат билан тус олаётган даврида барча давлатлар ўз миллий хавфсизлигини таъминлаши уларнинг олдидаги энг асосий вазифага айланди. Зеро давлатнинг мустақиллиги ва унинг ривожланиши, мамлакат аҳолисининг фаровон ҳаёт кечириши айнан миллий хавфсизликни таъминлаш масалаларига бориб тақалмоқда. Ўзбекистон Респбуликаси Президенти томонидан “Айни пайта жаҳондаги вазият шиддат билан ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва эсктремизм хавфи ортиб бораётгани халқаро ва минтақавий вазиятни ҳар томонлама таҳлил ва башорат қилишни, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўришни талаб этмоқда” , деб белгиланган вазифа миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги вазифалар аҳамиятини белгилайди. Шу нуқтаи-назардан мамлакат хавфсизлиги, куч-қудрати, ҳарбий салоҳияти кўп жиҳатдан унинг иқтисодий хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик ҳозирги кунда нафақат давлат манфаатига, балки ҳар бир инсон манфаатига ҳам таъсир қиладиган ҳолатдир. Чунки мамлакат иқтисодиётидаги тебранишлар ёки инқироз ҳолати ҳар бир оила учун салбий оқибатларга олиб келади. Мамлакатимиз иқтисодиётини жаҳон иқтисодиётига трансформациялашуви шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, мамлакат иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда инвестициялар ва инновацияларнинг ўрнини баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда хуфёна иқтисодиёт ва коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари, бартараф этиш масалаларини назарий-амалий ўрганиш ва тадбиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респупликасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида “миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш” устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Иқтисодиётнинг реал сектори ва инновацион соҳада ривожланишнинг устувор йўналишликларни белгилашдан мақсад мамлакатда иқтисодий ва миллий фаровонликнинг ўсиши ҳамда шунга мос равишда ҳар бир оиланинг фаровонлигини оширишга эришиш ҳисобланади. Мамлакатнинг замонавий молиявий тизими ва мамлакатнинг молиявий хавфсизлигига “хуфёна иқтисодиёт”, “коррупция”, “капиталнинг чет элга оқими” ва “солиқларни ноқонуний минималлаштириш учун офшорлардан фойдаланиш” каби ҳолатлар салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқотлар натижасида амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра ҳар йили 20-25 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги капиталнинг чет элга оқими содир бўлади. Солиқ қонунчилигидаги номутаносибликлар ҳисобига эса ЯИМ миқдори умумий ҳажмининг 2,5 фоизи йўқотилмоқда, барча даражадаги мансабдорларга берилган пора миқдори битимларнинг 10 фоизгачасини ташкил этган . Ушбу салбий ҳодисалар ҳолати ва кўламини баҳолаш, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигига таҳдидларга қарши курашиш учун унинг янги шаклларидан фойдаланиш зарур эканлиги ва ушбу масала доим долзарб эканлигидан далолат беради. Бундан ташқари мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид қилувчи хавфлардан бири коррупцияга оид ҳуқубузарликлар ҳисобланади Бирлашган Миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра коррупция билан боғлиқ маблағлар йиллик айланмаси 1 триллион АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу ноқонуний маблағлар айланмаси эвазига дунё иқтисодиёти 2,6 млрд. АҚШ доллари, яъни дунё ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини йўқотади . Иқтисодий ўсиш мамлакатдаги бир қатор муаммолари билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш давлат органлари иш фаоллиги, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва иқтисодиёт муҳим тармоқлари корхоналари иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй – ҳаракатларига боғлиқдир. Иқтисодий хавфсизлик – “хавфсизлик” умумий концепциясининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик ҳар қандай давлатнинг энг муҳим миллий устувор йўналишларидан бири бўлиб, барқарор ривожланиш, ижтимоий - иқтисодий ўсиш, самарали банк тизимини шакллантириш, унинг ташқи ва ички хавф-хатарлар таъсирларига қарши мустаҳкамлигини таъминлайди. Айниқса, янги асрнинг бошларида тезлашиб бораётган мамлакатлар ва минтақаларнинг ўзаро боғлиқлиги халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини кенгайтириш, жаҳон молия бозорларида операциялар ҳажми ва ташқи қарз олиш ҳажмини ошириш, айрим мамлакатлардан валюта ва инвестиция оқимларини кўпайтиришни фаоллаштиради. Мамкакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш нафақат иқтисодиётни ҳимояланиш, барқарор ривожланиш даражасига, балки халқаро даражадаги мураккаб сиёсий вазиятларга ҳам боғлиқдир. Ушбу масалалар иқтисодий ва ижтимоий хавфсизликнинг асосий масалаларини ҳал қилиш учун зарур замонавий билимларга эга кадрлар таёрлашни талаб қилмоқда. Ушбу монографияда иқтисодиётнинг барча муҳим соҳаларида давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, иқтисодий хавфсизлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда улар меъёрлари хорижий тажрибалар ва миллий амалиётни ўрганишлар натижасида Ўзбекисон учун зарур кўрсаткичлар тизими тавсия этилган. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling