Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал Мамлакат хавфсизлик тизими ва уларнинг изоҳи


Download 1.32 Mb.
bet9/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

2.1-жадвал
Мамлакат хавфсизлик тизими ва уларнинг изоҳи

Т/р

Хавфсизликнинг турлари

Хавфсизликнинг изоҳии

1.

Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги

Бу жуда кенг қамровли бўлиб, мамлакат-нинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий , ҳуқуқий каби хавфсизликларни ўз ичига олади.

2.

Жамият ва давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги

Ушбу хавфсизлик мамлакатнинг иқтисодий қудратини белгилаш билан бирга аҳолининг фаровонлигини ҳам таъминлашга хизмат қилади.

3.

Жамият ва давлатнинг сиёсий хавфсизлиги

Мамлакатимизнинг мустақиллиги бевосита унинг сиёсий хавфсизликни таъминлайди. Сиёсий хавфсизлик қарамликдан озод бўлишни тақозо қилади. Бу ҳам аҳолининг тинч ва фаровон яшашини таъминлайдиган муҳим омиллардан биридир.

4.

Мамлакат ҳудудлар-ининг сиёсий, иқти-содий, мафкуравий, экологик ва бошқа хавфсизликлари

Хавфсизликнирг муҳим жиҳатларидан бири мамлакат ҳар бир ҳудудларининг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, экологик ва бошқа хавфсизликларида ўз аксини топади. Демак, мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ҳар томонлама озод бўлиши керак экан.

5.

Мамлакатдаги ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг иқти-содий хавфсизлиги

Ҳар бир давлатнинг ҳудудлари, ҳар бир ҳудудда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар ҳам биринчи галда иқтисодий жиҳатдан хавфсизлиги таъминланиши лозим. Ҳозирги пайтда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига ҳатто давлатнинг аралашуви ҳам чекланган.

6.

Мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг яшаши, сиёсий, маънавий-мафкуравий, иқтисодий ва бошқа хавфсизликлари.

Яна бир муҳим масалалардан бири мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг хавфсиз-лиги таъминланган ҳолда яшаши, уларнинг сиёсий, маънавий-мафкуравий, иқтисодий хавфсизликлари ҳам тўлиқ таъминланган бўлишлари лдозим.

Мана шу хавфсизликлар тизимида корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ҳам муҳим рол ўйнайди ва муносиб ўринга эга. Чунки бозор муносабатлари ривожланиб, инновацион ва рақамли иқтисодиёт ҳукумронлик қилиш босқичида ва шундай шароитида ушбу масала янада кескинлашиб бораверади.


Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган масалалардан бири сервис билан шуғулланувчи корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигидир. Уларни тўғри англаш ва тадқиқ қилиш учун умуман хавфлилик, хавфсизлик ва иқтисодий хавфсизлик тушунчалари билан боғлиқ бўлган бир қанча атамаларнинг назарий таърифларини кўриб чиқиш лозим, деб ўйлаймиз. Бу эса мазкур атамалар қамровини аниқлашни, уларнинг таърифларини ишлаб чиқишни тақазо қилади. Аммо иқтисодий адабиётларда бу тушунчалар деярли тадқиқ қилинмаган ва мос равишда уларнинг таърифлари ишлаб чиқилмаган. Шуларни инобатга олиб биз мазкур ишда шу тушунчаларнинг таърифларига тўхталишни мақсадга мувофиқ, деб топдик.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling