Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонанинг иқтисодий хавфсизлик тамойили деганда, уни таъминлашга мўлжалланган мақсадли стратегик ва тактик дастурларни бажаришга қаратилган иқтисодий дастаклар мажмуаси тушунилади 13
- 1.2-расм. Корхона хавфсизлигини таъминлаш вазифалари.
1.1-расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари
Чизмадан кўриниб турибдики, корхонанинг хавфсизлиги еттита тамойилга асосланган ҳолда ташкил қилинар экан. Буларнинг тавсифи юқорида қайд қилинган адабиётларда келтирилган. Мазкур адаби-ётларда корхона иқтисодий хавфсизлиги тамойилларига қуйидагича таъриф берилган: Корхонанинг иқтисодий хавфсизлик тамойили деганда, уни таъминлашга мўлжалланган мақсадли стратегик ва тактик дастурларни бажаришга қаратилган иқтисодий дастаклар мажмуаси тушунилади13. Биз корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги-ни таъминлаш тамойили бўйича ушбу фикрда қоламиз. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муҳим муаммолардан бири - унинг асосий вазифалари иқтисодий адабиётларда етарли даражада ишлаб чиқилмаганлигидадир. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш вазифалари қисман Б.А.Абдукаримов раҳбарлигида тайёрланган дарсликда14 ёри-тилган. Унинг кенгайтирилган ва тегишли тарзда такомиллаштирил-ган изоҳи бизнинг нашр қилган ишларимизда15 ўз аксини топган. Ҳақиқатда ҳар бир корхонанинг муҳим вазифаларидан бири ўзининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Бу ишда боқимандалик кетмайди. Ҳар бир корхона ўзининг хавфсизлигини ўзи таъминламаса, бошқа жойдан биров келиб уни таъминлаб бермайди. Бу жараён анча тадбирларни ўз ичига олади. Буни қуйидаги чизмадан ҳам кўриш мумкин (1.2-расм). 1.2-расм. Корхона хавфсизлигини таъминлаш вазифалари. Ушбу чизмада корхона хавфсизлигини таъминлашнинг 8 та вазифаси келтирилган. Уларнинг ҳар бири нималардан иборат эканлигининг тавсифини кенгроқ мазмунда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 1. Корхона фаолиятига ташқи субъектлар аралашувларининг кучайишига йўл қўймаслик. Ҳозирги кунда бунинг учун Президентимиз томонидан жуда катта тадбирлар белгиланган ва белгиланмоқда. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликларини кафолатлаш тўғрисида бир қанча қонунлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президентнинг Фармонлари ва Қарорлари ҳам қабул қилинган. 2. Корхона ичида самарали меҳнат қилиш муҳитини бузишнинг олдини олиш, ҳар бир ходимнинг меҳнатини холисона баҳолай олиш. Холислик, ҳалоллик бўлган жойда одамлар, меҳнат жамоалари ўртасида руҳий муҳитнинг барқарорлиги таъминланади. Бундай шароитда меҳнатнинг самарали бўлиши тайин. Шу туфайли бугунги корхона раҳбари одамлар руҳиятини яхши биладиган, уни тўлиқ таъминлайдиган, меҳнат жамоаси ўртасида адолатни ўрната оладиган зукко бўлиши лозим. Адолат тарозиси бузилган жойда корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш жуда қийин кечади. Чунки корхона фаолиятида хавфсизлиги ташқи хавфдан кўра ички хавфнинг мавжудлиги хавфлироқ. 3. Ходимлар ўртасида ахлоқий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, корхона муваффақияти уларнинг ҳар бирининг муваффақияти эканлигини онгига сингдириш ва шунга амал қилиш. Ҳозирги шароитда кўпгина кичик корхоналарда меҳнат жамоаси асосан қариндош-уруғлардан таркиб топган оилавий жамоалардан иборат. Уларнинг мақсади, қизиқиши ва рағбатлантирилиши кўп жиҳатдан бир-бирига тўғри келади. Бундай шароитда масалани ижобий ҳал қилиш бирмунча осон кечиши мумкин. Аммо ҳамиша ҳам ишни юритиш учун оилалар таркибидан мутахассисларни топиш қийин. У ҳолда кимларнидир ёллашга тўғри келади. Бу эса меҳнатни ташкил қилишда умумэътироф этилган тартиб ва тамойилларга амал қилишни тақозо қилади. 4. Бозордаги ўз рақобатчиларидан маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) сифати, нархи бўйича орқада қолиб кетмаслик чораларини кўриш. Бугунги эркин рақобат шароитида корхоналар ўз хавфсизлигини таъминлаши учун ўзларининг рақобатчилари тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлишлиги лозимдир. Агарда бир хил товар ёки хизмат ишлаб чиқариш корхоналарида сифат юқори бўладиган бўлса, улар бир хил нарх билан рақобатда ютқазиб қўйиши мумкин. Агарда нархи катта бўлиб, сифати бир хил бўлса ҳам шу ҳолатнинг такрорланиши мумкин. Бундай шароитда корхона раҳбарияти маҳсулот ва хизмат сифатини муттасил ошириб бориш билан бирга унинг нархини ҳам назорат қилиб бориши лозим. Нархни сунъий равишда камайтириб бўлмайди. Бунга маҳсулот таннархини камайтириш орқали эришиш лозим. Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ривожланиши даврида эркин рақобатнинг вужудга келишига бозорни тартибга солиб турувчи унсур сифатида амал килиниши зарур. Аммо иқтисодий адабиётларда бу масала етарли даражада ёритлган эмас. Айниқса, тадбиркор фаолияти ва товарининг рақобатбардошлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш масаласи умуман қараб чиқилмаган. Шу туфайли ишда мазкур масалаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг яна бир жиҳати шундаки, бозор тизимида унинг тамойиллари тўлиқ, ишлашга тушгач, тадбиркор ўзининг рақобатдошлилигини таъминламаса, унинг синиши, инқирозга учраши табиий. Тадбиркор ўз маҳсулотиининг рақобатбардошлилигини аниқлаши учун эса уни баҳолаш ва таҳлил қилиш йўлларини яхши билиши лозим. Бозор тизимида ўзининг рақобатбардошлилигини таъминлаши учун тадбиркор қуйидаги учта, энг муҳим унсурларни кўпайтириб туришдан манфаатдор. Буларга: 1. Иш ҳажми, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришни, иш бажаришни ва хизмат кўрсатишни купайтириш. 2. Агар имкони бўлса, товар (маҳсулот, иш, хизмат) баҳосини ошириш. 3. Ишлаб чиқараётган товар (иш, хизмат) сифатини ошириш. Ушбу унсурлар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин (1.3-расм).
Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling