Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАРАЁНИДА МАВЖУД МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ


Download 1.32 Mb.
bet16/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

3-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАРАЁНИДА МАВЖУД МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
1.3. Глобал инқироз шароитида корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ва улар ечимининг асосий йўналишлари
Хавфсизлик масаласи объектив зарурият бўлган кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Уни таъминлаш ҳамиша, ҳамма жойда, ҳамма учун, тирик жон ва буюмлар (маҳсулот, товар, бино, иншоот кабилар) учун ҳам муҳим бўлиб келинган. Бу масаланинг муҳимлигини шу мисолда ҳам кўриш мумкинки, одамлардан ташқари ҳатто ҳайвонлар ҳам ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзларига яраша тегишли чора-тадбирларини кўрадилар. Демак хавфсизлик масаласи ҳамиша, ҳамма жойда, ҳамма учун керак бўлган жараён экан.
Хавфсизлик бугун пайдо бўлган жараён эмас, у инсоният пайдо бўлибдики, ҳамиша долзарб бўлиб келган ва шундай бўлиб қолиши тайин. Шу туфайли хавфсизлик масаласи инсонларнинг хотиржамлиги, жамият барқарорлиги ва ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган масалалардан биридир.
Хавфсизлик тизимида, юқорида таъкидланганидек, иқтисодий хавфсизлик ҳам тегиши ўринга эга. Чунки, иқтисодий хавфсизлик таъминламас экан, иқтисодий ривожланиш ҳақида ҳам баралла гапириш қийин. Иқтисодий субъектларнинг вужудга келиши кўплаб маблағ ва вақтни талаб қилади. Буларнинг эркин фаолияти ва ривожланишини таъминлаш учун унинг энг аввало ҳар томонлама хавфсизлигини таъминлаш лозимдир.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ҳамма корхоналарга мустақиллик берилиб, эркинлик таъминланаётан бир пайтда, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўта долзараб ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик бўлган жуда катта муҳим жараёндир. Бу жараённи тўғри ва тўлиқ англаш учун унинг назарий масалалари билан бирга бир қанча амалий ва ҳуқуқий масалаларини ҳам ҳал қилиш ҳамда уларнинг илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш лозимдир. Аммо бу борада ҳали жуда кўп ишлар қилиниши, мавжуд муаммоларнинг ҳал бўлишини таъминлаш ҳам бугунги кундаги муҳим масалалар сирасига киради. Чунки, корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бу тадбир ҳам бир қанча ўзига хос назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишни тақозо қилади.
Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни бугунги кунда уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  • назарий муаммолар;

  • ҳуқуқий муаммолар;

  • амалий муаммолар.

Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ назарий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. иқтисодий адабиётларда хавфсизлик тизимининг, улар таркибида иқтисодий хавфсизликнинг ўрни ва аҳамияти очиб берилмаганлиги;

  2. иқтисодий хавфсизлик тушунчаси бўйича мамлакатимиз олимлари томонидан ҳамон бир тўхтамга келинмаганлиги;

  3. иқтисодий хавфсизликнинг мамлакат, ҳудуд, хўжалик юритувчи субъектлар, ҳар бир шахс бўйича илмий асосланган табақаланган тизимининг ишлаб чиқилмаганлиги;

  4. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойилларининг етарли даражада асосланмаганлиги;

  5. корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифалари етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги;

  6. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашбўйича концептуал йўналишларнинг ишлаб чиқилмаганлиги;

  7. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш масаласи фан сифатида шаклланмаганлиги.

Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий муаммоларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим аҳамиятга эгалигидан қатъий назар, мамлакатимизда ҳамон “Иқтисодий хавфсизлик тўғрисида”ги қонуннинг ишлаб чиқилмаганлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар бир корхонанинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилмаганлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-таркибий тизимнинг ишлаб чиқилмаганлиги.

Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз ечимини кутаётган амалий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхоналар иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар тизимининг ишлаб чиқилмаганлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига таъсир этувчи омиллар тизимининг аниқланмаганлиги ва улар таъсирини ҳисоблаш усулларининг ишлаб чиқилмаганлиги эвазига хавфсизликни таъминлаш бўйича ички имкониятларнинг ишга солинмасдан қолиб кетаётганлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга кетадиган харажатларнинг алоҳида ҳисобга олинмаётганлиги, натижада уларга кетаётган харажатлар самарадорлигини баҳолаш имкониятининг очиб берилмаётганлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш хизматининг бир тизимга келтирилмаганлиги ва уларни бошқариш масалаларининг тўлиқ ечилмаганлиги каби муаммоларни киритиш мумкин.

Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ назарий муаммолар тизимидаги тугун иқтисодий адабиётларда хавфсизлик тизи-мининг, улар таркибида иқтисодий хавфсизликнинг ўрни ва аҳамиятининг ҳамон етарли даражада очиб берилмаганлигидадир. Бунинг ечими хусусида мазкур ишнинг 1.1. бобида қисқагина ўз фикрларимизни ифода қилдик. Бу масала ҳали жуда кўп тадқиқотлар объекти бўлиши тайин.
Ўз ечимини кутаётган навбатдаги муаммо иқтисодий хавфсизлик тушунчаси бўйича мамлакатимиз олимларининг ҳамон бир тўхтамга келмаганлигидадир. Ушбу масала мамлакатимизда кам ўрганилганлиги ва унинг иқтисодий адабиётларда деярли ёритилмаганлигини инобатга олиб, мазкур ишда ушбу масаланинг ҳам ечими бўйича айрим фикрларни келтирдик (1.1. боб) ва корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ кўпгина тушунчаларнинг муаллифлик таърифини бердик.
Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш объектив зарурият. Бунинг учун иқтисодий хавфсизлик тизими ишлаб чиқилмоғи лозим. Ҳозирги шароитда иқтисодий хавфсизликнинг мамлакат, ҳудуд, хўжалик юритувчи субъектлар, ҳар бир шахс бўйича илмий асосланган табақаланган тизими ишлаб чиқилмаган. Мазкур масала ҳал бўлиши лозим бўлган муаммолар сирасига киради. Биз ушбу муаммони диссертация ҳажмининг чегараланганлигини инобатга олиб, келгуси ишларимизда кўриб чиқишни мақсад қилиб қўйдик.
Навбатдаги муҳим муаммолардан бири корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойилларининг етарли даражада асосланмаганлигидир.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари бир гуруҳ олимларимиз томонидан куриб чиқилган11. Ушбу масалага нашр қилган ишларимизда ҳам қисман тўхталганмиз12. Мазкур ишда унинг чизмасини келтириш билан чегараланамиз (1.1-расм).


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling