Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифлари


Download 1.32 Mb.
bet13/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

1.1.-расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифлари.

Юқорида келтирилган барча хавфсизликлар корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан бевосита боғлиқдир. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини тўғри англаш учун олдин унинг умумий хавфсизлигига таъриф беришни мақсадга мувофиқ, деб топдик.


Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхонанинг барча хавфсизликларини таъминлаш масъулияти биринчи галда тадбиркорларнинг, энг муҳими, мулк эгаларининг зиммаларга тушади. Давлат албатта улар учун тегишли шароит, зарур бўлган қонуний ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб беради. Аммо амалий тадбирлар, таъкидланганидек, корхона эгаларига ва раҳбарларига боғлиқдир. Улар барча хавфсизликлар билан бирга ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларда ижтимоий хавфсизликни ҳам таъминлашлари лозимдир, чунки бунда нафақат корхона самарадорлиги, балки бутун жамиятимиз барқарорлиги ўз аксини топади. Шуларни инобатга олиб корхонанинг ижтимоий хавфсизлигининг ҳам таърифини ишлаб чиқдик: Корхонанинг ижтимоий хавфсизлиги деганда, ундаги меҳнат жамоасининг аҳиллиги, бир ёқадан бош чиқариб ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатиши, улар ўртасида дўстона муносабатларнинг, ўзаро ёрдам кўникмаларининг шаклланиши каби жиҳатларни доимий равишда таъминлаб турувчи шароитлар ва омиллар мажмуасининг мавжудлиги тушунилади.
Юқорида келтирилган барча тадбирлар амалга оширилсагина корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги маълум даражада таъминланиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб, ўта мураккаб жараён бўлган корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига қуйидагича таъриф бериш мумкин бўлади. Бу борадаги таърифлар айрим адабиётларда келтирилган6. Хусусан, ушбу дарсликда: “Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги деганда, унинг мустақиллигини, мустаҳкамлигини, барқарорлиги ва ички имкониятлар эвазига такомиллашиб, тараққий этиб боришини доимий равишда таъминлаб турувчи шароитлар ва омиллар мажмуасининг мавжудлиги тушунилади”, дейилган. Биз ушбу таърифга қўшиламиз, чунки унда корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ барча жиҳатлар қамраб олинган. Аммо гап иқтисодий хавфсизлик ҳақида кетаётганлиги учун унга айрим қўшимчалар билан мазкур таърифни такомиллаштирган ҳолда қуйидагича ифодалашни тавсия қиламиз: “Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги деганда, унинг иқтисодий жиҳатдан мустақиллиги-ни, мустаҳкамлигини, молиявий барқарорлиги ва ички имкониятлар эвазига такомиллашиб, иқтисодий жиҳатдан тараққий этиб боришини доимий равишда таъминлаб турувчи иқтисодий-ижтимоий шароитлар ва омиллар мажмуасининг мавжудлиги тушунилади”.
Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ўз ичига бир қанча жараёнларни қамраб олган. Буларга:

  • унинг иқтисодий жиҳатдан мустақиллигини;

  • иқтисодий мустаҳкамлигини;

  • молиявий жиҳатдан барқарорлигини;

  • ички имкониятлар эвазига такомиллашиб боришини;

  • иқтисодий жиҳатдан тараққий этиб боришини;

  • уларни доимий равишда таъминлаб турувчи иқтисодий-ижтимоий шароитлар ва омиллар мажмуасининг мавжудлиги киради.

Эркин рақобат шароитида корхоналар, шу жумладан хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ҳам иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу унсурларнинг бирортасидан воз кечиб бўлмайди. Шундай экан, эндиликда корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш объектив заруратга айланиб бормоқда. Чунки бу ишни амалга оширмасдан туриб корхоналарни, шу жумладан хизмат кўрсатувчи корхоналарни ҳам банкротлик хавфидан сақлаб қолиш, уларни барқарор равишда ривожлантириш қийин. Шу туфайли унинг объектив зарурат эканлигига алоҳида тўхталишни лозим деб топдик.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling