Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тадбиркорнинг рақобатдошлигини таъминловчи омиллар


Download 1.32 Mb.
bet18/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

Тадбиркорнинг рақобатдошлигини таъминловчи омиллар




И ш ҳажми




С ифати




Баҳоси

1.3-расм. Тадбиркорнинг рақобатбардошлилигини таъминловчи омилларнинг бир-бири билан боғлиқлиги.

5. Бозор конъюнктурасининг тез ўзгаришидан ҳамиша воқиф бўлиш ва унга мослашган ҳолда тараққиётни таъминлаш. Бу вазифа ҳам бозор муносабатлари ҳукм суриб турган ва унинг тамойиллари тобора чуқурлашиб бораётган шароитда ўта муҳимдир. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бозордаги муҳитни мунтазам ўрганиб боришни тақозо қилади. Бу ҳолат ҳам корхона раҳбарияти ва мутахассисларидан катта билим ва тажрибани талаб қилади. Булардан кўриниб турибдики, корхонанинг хавфсизлигига ўз-ўзидан эришиш қийин экан.


6. Ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби сирларини сақлаш. Нодир мутахассислар қўнимсизлигининг олдини олиш. Корхоналарнинг хавфсизлигини таъминлашда унинг тижорат сирини сақлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бир корхона муваффақиятга эришса, у рақобатда олдинги ўринларда турган бўлса, албатта унинг маълум даражада ўзигагина хос сир-синоатлари бор. Уларни имкон қадар асрашга, атрофга ошкор қилмасликка ҳаракат қилиш лозим экан, бунинг учун корхона ўзида фаолият кўрсатаётган ўта ноёб ва тажрибали кадрларни асраб-авайлаши лозим. Бунда кадрлар қўнимсизлигига йўл қўйиб бўлмайди. Уларни ўз иш жойларида муқим ушлаб туриш чораларини кўриш лозимдир.
7. Корхона ҳудуди, мулки ва бошқа моддий ресурсларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг ўғирланиши ва йўқолишининг олдини олиш чораларини кўриш. Корхона иқтисодий хавфсизлигининг муҳим жиҳатларидан бири - уларнинг мол-мулкининг сақланишига ҳам бевосита боғлиқ. Маҳсулотни сақлаш учун эса тегишли шароит яратиш керак. Товарларнинг яроқлилик муддатидан олдин бузилиб, айниб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Агар ушбу маҳсулотлар синадиган бўлса, уларнинг бутлигини таъминлаш чораларини ҳам кўриш керак. Шунингдек, маҳсулотларнинг ўғирланишига йўл қўйилмайдиган, йўқолишининг олдини оладиган ҳолатларга ҳам ҳамиша аҳамият бериб бориш тақозо қилинади.
8. Ҳамкорларини танлашда уларнинг молиявий аҳволини ўрганиш ва ўзининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун тегишли ташкилий ишларни доимий равишда эътибордан қолдирмаслик. Бу вазифа ҳам корхоналарнинг хафсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим чоралардан биридир. Аммо ҳозирги пайтда кўпгина корхоналарда молиявий хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар унинг ҳақиқий молиявий аҳволидан дарак бермайди. Чунки солиқдан қочиш учун шу даражада кўп “ҳунарларни” қилинмоқдаки, уларни махсус назорат органи ходимларисиз аниқлаш қийин. Шу туфайли бу масала ҳам корхона раҳбариятининг диққат марказида бўлмоғи лозим. Лекин шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлар эдикки, корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун энг аввало, унинг раҳбарияти ва мутахассислари ҳалол-покиза иш кўрмоқлари лозим. Қинғир ишнинг қийиғи бир кун чиқиб қолиб, бор мол-мулкни турли жарималарга мажбуран тўлаб, бир кунда банкрот ҳолатига тушиб қолиш мумкин. Шу туфайли ҳамиша бойликни орттиришни ҳалол йўл билан қилишга ўрганилса, бу иқтисодий жиҳатдан хавфсиз бўлади.Бу ҳолатда корхона раҳбари ҳеч қандай жарима ва бошқа мажбурий тўловлардан қўрқмаслиги мумкин.
Юқорида келтирилган корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилиши унинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Таъкидланганидек, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ўз-ўзидан таъминланиб қолмайди. Шу туфайли бу масала корхонага дахлдор бўлган мутасаддиларнинг (мулкдор, раҳбар, менежер, мутахассислар ва барча ходимлар ҳамда солиқ, молия, банк каби манфаатдор ташкилотлар) ҳамиша диққат эътиборида бўлмоғи лозим. Бу масала ҳамманинг иши эканлигини эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Корхоналарнинг, шу жумладан хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг ҳолатини доимий равишда баҳолаб бориш лозим. Бу эса ўз навбатида уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Булардан ташқари, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун ҳам хавфсизлик хизмати бўлимини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса хавфсизлик билан шуғулланадиган ходимларнинг ҳисобини алоҳида олиб бориш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш заруратини туғдиради. Чунки ушбу кўрсаткичларни ҳисобга олмасдан туриб, уларнинг самарадорлигини баҳолаб бўлмайди. Аммо бозор муносабатлари иқтисодий хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини баҳолашни тақозо қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, навбатдаги муҳим муаммолардан бири, ҳамон корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича концептуал йўналишларнинг ишлаб чиқилмаганлигидир. Бу масала иқтисодий адабиётларда деярли ёритилмаганлигини инобатга олиб, бу борада ўзимизнинг фикримизни келтириш билан чегараланамиз. Бизнинг фикримизча бу қуйидагилардан иборат:

  1. корхона ҳудудини қўриқлаш тизимини мукаммаллаштириш ва уларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш;

  2. корхона мулкини (асосий воситалар, товар заҳиралари, хомашё ва материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар кабилар) асраш тизимини яратиш ва уни муттасил такомиллаштириб бориш;

  3. корхоналар мулкини ташиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш маса-ласини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

  4. корхоналарнинг ахборот ва илмий-техник хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш;

  5. корхона раҳбарияти ва мулк эгаларининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

  6. корхонада содир бўладиган ўғрилик ва қўпорувчилик билан боғлиқ ҳодисаларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезлик билан етказиш тизимини такомиллаштириш;

  7. корхонага кириш-чиқиш режимини жорий қилиш;

  8. рақобатчилар билан бўладиган хавфсизликни таъминлашни такомиллаштириш;

  9. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш тизимини ва услубиётини ишлаб чиқиш ва уларнинг тезкорлигини таъминлашни такомиллаштириш кабилар.

Мазкур концептуал йўналишлар корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шартлари ва омилларининг ҳам таъсирчанлигини таъминлайди. Пировардида ушбу масалаларнинг амалга оширилиши жамиятнинг иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига шубҳа бўлиши мумкин эмас ва шарҳ беришга ҳам ҳожат йўқ, деб ўйлаймиз.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолардан бири, унинг мамлакатимизда фан сифатида шаклланмаганлигидадир. Кўпгина хорижий мамлакатларда, хусусан Россия Федерациясида корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги фан сифатида ўрганилади16 ва у иқтисодий фанлар тизимида тегишли ўринга эга. Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда ҳам корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар “Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги” номли дарсликда ўз ифодасини топмоғи лозим ва уни олий ўқув юртларида ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида дарслик сифатида ўрганилиши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳар бир фуқарони мулкка муносабатини шакллантиради ва тежамкорлик, эҳтиёткорлик каби хислатларини шакллантириш омили сифатида намоён бўлади.

1-боб бўйича хулосалар


Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва хавфсизлик хизматини такомиллаштиришнинг назарий масалаларини тадқиқ қилиб қуйидаги хулосаларга келинди ва уни такомиллаштириш бўйича бир қанча тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги, уларнинг турлари ва улар билан боғлиқ тушунчаларнинг назарий масалалари бугунги кунда ўта долзарблигига қарамасдан, мамлакатимиз олимлари томонидан кам тадқиқ қилинган ва шу мавзуга оид адабиётлар етарли даражада нашр қилинмаган. Хавфсизликни таъминлаш бўйича мамлакатимизда тегишли қонун ишлаб чиқилмаган. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг иқтисодий хавфсизлигини муттасил таъминлаб боришлари лозимлигига қарамасдан, мамлакатимиз олимлари томонидан ушбу мавзуда илмий-тадқиқот ишлари жуда кам олиб борилмоқда. Натижада унинг кўпгина назарий ва амалий масалалари ўз ечимини топмасдан қолиб кетмоқда.
2. Бозор муносабатлари шароити ва мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб “хавфлилик”, “хавфсизлик”, “иқтисодий хавфлилик”, “корхоналарнинг ижтимоий хавфсизлиги”, “товарлар хавфсизлиги”, “ахборотлар хавфсизлиги”, “объектнинг хавфсизлиги”, “корхоналарнинг иқтисодий хавфлилиги”, “корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги” каби тушунчаларнинг муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди ва назарий жиҳатдан асосланди.
3. Эндиликда ҳар бир корхонанинг, шу жумладан хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган субъектларнинг ҳам мулк шаклидан қатъий назар, иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш объектив заруриятга айланганлиги асосланди. Бу заруриятнинг хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси учун янада аҳамиятли эканлиги кўрсатиб ўтилди ва унинг асосий концептуал жиҳатлари очиб берилди.
4. Корхоналарнинг, шу жумладан хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган субъектларнинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни бугунги кун талабидан келиб чиқиб уч гуруҳга бўлиш асосланди. Булар таркибига назарий, ҳуқуқий, ва амалий муаммолар кириши, ҳар бирининг нималардан иборат эканлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
5. Корхоналарнинг, шу жумладан хизмат кўрсатиш билан шуғуллан-увчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг ҳолатини баҳолаш лозимлиги, бунинг учун эса, кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш, хавфсизлик хизмати бўлимини ташкил қилиш, хавфсизлик билан шуғулланадиган ходимларнинг ҳисобини алоҳида олиб бориш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш лозимлиги асосланди.
6. Корхоналарнинг, шу жумладан хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари ва вазифаларига аниқлик киритилди ва уларнинг чизмаси ҳамда кенгайтирилган изоҳи берилди. Ҳар бир тамойилга назарий қарашлар келтирилиб, уларнинг амал қилиш йўллари кўрсатиб ўтилди.
7. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг концептуал йўналишлари иқтисодий адабиётларда деярли ёритилмаганлигини инобатга олиб, унинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилди ва маълум даражада тизимлаштирилган жиҳатлари келтирилди. “Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги” номли дарсликни тайёрлаш ва уни олий ўқув юртларида ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида ўқитиш лозимлиги асосланди.
Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг назарий масалалари ва ушбу жараён билан боғлиқ жиҳатларнинг амалий ечимлари бўйича мавжуд муаммолар ҳал қилинса, корхоналарнинг барқарор ривожланиши, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратининг юксалиши каби муҳим вазифаларга эришиш йўллари аниқланади ва унинг мустаҳкамлиги таъминланади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling